Эрон ва Толибон чегарачилари ўртасида яна тўқнашув содир бўлди
Эрон жануби шарқидаги Систон ва Балучистон вилоятининг Ҳирманд тумани ҳокими Ҳирманд чегарасида Эрон ислом республикаси чегарачилари ва Толибон жангарилари ўртасида тўқнашув содир бўлганини айтди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, бугун Эроннинг Систон ва Балучистон вилоятининг Ҳирманд тумани ҳокими Майсам Барозанда ИРНА ахборот агентлигига берган интервьюсида, бугун пешин вақтида Ҳирманд туманининг Шағолак минтақасида Эрон Ислом республикаси чегарачилари ва Толибон жангарилари ўртасида тўқнашув юз берди деб маълум қилди.
Барозанда ўз сўзларида можаро сабаблари ва эҳтимолий қурбонлар ҳақида маълумот берилади.
Толибон чегара қўшинларининг Афғонистон ва Эрон ўртасидаги чегара масалалари билан боғлиқ масалалардан огоҳ бўлмагани ва тажрибасизлиги сабаб икки томон ўртасида низо ва можаро бир неча бор бундай тўқнашувлар юз берганди.