Муҳаммад Исломий: қарши томон ўз мажбуриятларига қайтмагунича камера ўрнатилмайди
Эрон Ислом Республикаси Атом энергияси ташкилрти раиси қарши томон Комплекс ҳаракатлар режаси бўйича ўз мажбуриятларига қайтмаунича камералар ўрнатилмайди деб хабар қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Атом энергияси ташкилоти раиси Муҳаммад Исломий бугун журналистлар билан суҳбатида МАГАТЭ томонидан тўпланиб олган камералар комлекс ҳаракат режаси камералари бўлиб Эрон келишуви ва комплекс ҳаракталар режаси асосида ўрнатилганди деб таъкидлади.
Эрон Атом энергияси ташкилоти раиси қачонки қарши томон Комплекс ҳаракатлар режасидан чиқиб ўз мажбуриятларини баржармаган бўлса, Эроннинг бир томонлама равишда шубҳали ва эскирган мажбурият билан давом этиши учун ҳеч қандай сабаб йўқ деб баён этди.
Муҳаммад Исломий ўз сўзларида, қарши томонлар ўз мажбуриятларига қайтмагунича ва даъво қилинган ва ёлғон ҳолатлардан воз кечмагунича камералар ўрнатилмайди деб қўшимча қилди.
Эрон Ислом республикаси масъулиятларига амал қиладиган давлат сифатида АҚШ томонини келишувни бузган томон эканини ҳисобга олиб айнан Вашингтон санкцияларини олиб ташлаш орқали келишувга қайтиши кераклигини бир неча бор таъкидлаб, АҚШнинг мажбуриятларини бажаришини текшириш кераклигини маълум қилди.