Бутун Эрон бўйлаб Ошуро пешин намози ўқилди
Бутун Эронда Ҳусейний мотам жамоалари ва гуруҳлари шаҳидлар сарвари Ҳазрат Або Абдуллоҳил Ҳусейн /а/ Ошуро намозини ўқишди.
Эрон телерадиокмпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, мотам ҳайатлари ва гуруҳлари пешин намозида Имом Ҳусейн /а/ ва унинг содиқ ҳамроҳларига эргашган ҳолда масжидлар, такоёлар, ҳусейниялар, диний гуруҳлар, майдонлар ва кўчаларда жамоат намози ўқишди.
Ҳар йии Имом Ҳусейн /а/нинг Ошуро пешиндаги сўнгги намозлари хотирасига бағишланган Ҳусейний Ошуро пешин намозининг энг муҳим мурожаати ислом динини бардавом этиш, ва қийин вазиятда барча юксак илоҳий ва инсоний қадриятларини жонлантиришдир
Исломий Эроннинг мотам тутган халқи ҳам Ҳусейний Ошуро куни билан бир вақтда масжидлар, ҳусейниялар ва такяларларга бориб навҳахонлик, ва бошқа мотам маросимларини ўтказдилар ва шаҳидар сарвари Ҳазрат Имом Ҳусейн /а/ ва уш зотни ёронларини шаҳодати йиллиги муносибатида кўз ёшларни тўкишди.