Эрон ва Қозоғистон алоқа вазирлари ўзаро ҳамкорликларни ривожлантиришни таъкидладилар
(last modified Wed, 10 Aug 2022 06:23:51 GMT )
август 10, 2022 11:23 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Қозоғисотон алоқа вазирлари ўзаро ҳамкорликларни ривожлантиришни таъкидладилар
    Эрон ва Қозоғисотон алоқа вазирлари ўзаро ҳамкорликларни ривожлантиришни таъкидладилар

Эрон Ислом республикаси алоқа ва ахборот технлолигиялар вазири ва Қозоғистоннинг рақамли ривожланиш, инновациялар ва космик саноат вазири икки мамлакат ўртасида алоқаларни ва ҳамкорликларни янада кенгайтиришга урғу бердилар.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон ислом Республикаси алоқа ва ахборот технолоигялар вазири Исо Зореъпур Қозоғистонга ташрифиниг иккинчи ва сўнги кунида Қозоғистоннинг рақамли ривожланиш, инновациялар ва космик саноат вазири Бағдот Мосин билан учрашиб мулоқот қилди.

Эрон ва Қозоғистон расмийлари учрашувида икки томонлама ҳамкрликни ривожланитиришга урғу бериш билан бирга, Эрон ва Қозоғистон ўртасида алоқа ва ахборот технлогиялари ва коинот соҳаларидаги умумий масалаларни муҳокама қилдилар.

Ақлли ҳукуматнии ривожланишда ҳамкорлик қилиш / Қозоғистон электрон ҳукумат бўйича илғор мамлакатлардан бири эканлигини ҳисобга олган ҳолда/ ҳамда космик инфратузилмасидан биргаликда фойдаланиш, коинот соҳасида илмий-тадқиқот ҳамкорлиги шунингдек қўшма сунъий  йўлдошлар қуриш, масалалари бйўича музокаралар олибборилди.

Учрашув якунида, Зореъпур қозоғистонлик ҳамкасбини Эронга ташриф буюришни расман таклиф қилди ва бу Қозоғистон расмийси томонидан мамнуният билан кутиб олинди.