Эрон ТИВ раҳбари ўринбосари: Ўзбекистонга экспортимиз ҳажми 63 фоизга ошган
(last modified Mon, 15 Aug 2022 05:38:45 GMT )
август 15, 2022 10:38 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ раҳбари ўринбосари: Ўзбекистонга экспортимиз ҳажми 63 фоизга ошган
    Эрон ТИВ раҳбари ўринбосари: Ўзбекистонга экспортимиз ҳажми 63 фоизга ошган

Эрон ТИВ раҳбарининг иқтисодий дипломатия бўйича ўринбосари Эроннинг Ўзбекистонга экспорти ҳажми 63 фоизга ва Қирғизистонга экспорт ҳажми 23 фоизга ошганини маълум қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча Эрон ТИВ раҳбари иқтисодий дипломатия бўйича ўринбосари Маҳди Сафарий ташқи иқтисодий алоқаларни мувофиқлаштириш штаб -квартираси " Ўзбекистон ва Қирғизистон билан қўшма иқтисодий комиссия" йиғилишда Ўзбекистонга экспорт товарлари кўргазмасининг ташкил этилиши Евроосиёга маҳсулот айниқса,  қурилиш маҳсулотари ва материаллар етказиб бериш учун ажойиб имкониятдир деб таъкидлади.

Маҳдий Сафарий шунингдек Ўзбекистон билан ҳамкорлик бўича қўшма комиссиянинг кўплаб маъқуллашлари якунланганидан мамнунлигини билдириб,  Эрон Ислом Республикаси президентининг Тошкентга ташрифи олдидан мазкур комиссия маъқуллашини кузатиб бориш ва кўрсатмаларини амалга оширишни муҳим масала сифатида баҳолаб,  Эрон президенти иқтисодий комиссиялар ўтказиш, хорижий сафарлардаги ютуқларни кузатиб боришга алоҳида эътиб қаратади деб маълум қилди.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги иқтисодий дипломатия бўйича ўринбосари ўз сўзларида Қирғизистон билан ҳамкорликни кенгайтирши бўйича қўшма комиссиянинг тасдиқлари ҳам кузатиб борилмоқда деб аниқлик киритди.

Ёрлиқ