август 20, 2022 09:51 Asia/Tashkent
  • Эрон давлати терроризмга қарши курашда ШҲТ билан ҳамкорлик қилишга тайёр
    Эрон давлати терроризмга қарши курашда ШҲТ билан ҳамкорлик қилишга тайёр

Эрон ИИВ раҳбари Эрон Ислом Республикаси ШҲТга аъзо давлатлар билан терроризм ва экстремизмга қарши курашда ҳамкорлик қилишга тайёрлигини маълум қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон ички ишлар вазири Аҳмад Ваҳидий кеча Ўзбекистон мезбонлик қилган ШҲТга аъзо давлатлар ички ишлар вазирларининг терроризмга қарши кураш каби масалалар муҳокама қилинган тўртинчи йиғилишида Эрон Ислом Республикасининг ўзи халқаро терроризм қурбони эканлигига ишора қилиб, ШҲТга аъзо давлатлар билан терроризм ва экстремизмга қарши курашда ҳамкорлик қилишга тўлиқ тайёр деб қўшимча қилди.

Аҳмад Ваҳидий шунингдек Эрон тўрт ярим миллиондан ортиқ афғон муҳожирларини қабул  қилаётганига тўхталиб,  Эрон Ислом Республикаси Афғонистон билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш учун бу борадаги тажрибасини бошқа давлатлар билан бўлишга тайёр деб изоҳлади.

Эрон Ислом  Республикаси ҳар қандай кўринишдаги терроризмни қоралайди деб айтди. Йиғилиш якунида ШҲТнинг асосий аъзолари томонидан якуний баёнот имзоланди.

ШҲТнинг навбатдаги самсити келаси ой Ўзбекистонннг Самарқанд шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган.

Ёрлиқ