Эрон давлати АҚШ армиясининг Сурия халқига ҳужумни кескин қоралади
Эрон Ислом Республикаси ТИВ матбуот котиби АҚШ армиясининг Сурия халқи ва инфратузилмасига қарши тажовузини бу давлат суверенитети , мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини бузиш эканлигини таъкидлаб бу ҳужумни кескин қоралади.
Кеча АҚШ Марказий қўмондонлиги -СЕНТКОМ террорчи ташкилоти штаб-квартираси тарқатган баёнотида АҚШ президенти Жо Байден назорати остидаги ҳаво ҳужумларида Сурия шарқидаги Дейр-уз-зуврдаги ҳудудларни нишонга олди.
Эрон телерадиокомпанясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон ТИВ матбуот котиби Носир Канъоний Чофий ўз сўзларида, АҚШ армиясининг Сурия халқига қарши янги ҳужумларинини халққа ва босқинчиларга қарши курашётган кучларга қаршииш теракт деб баҳолади.
Канъоний ўз сўзларида, шунингдек АҚШ қўшинларининг Суриянинг айрим ҳудудларида иштирокини давом этиши халқаро қонунларга зиддир ва бу давлатнинг миллий суверенитетини бузади ва ишғол ҳисобланади. Шу асосдан Сурияни зудлик билан тарк этиб, мамлакатнинг нефт ва ғалла бойликларини талон -тарож қилишни бас қилишлари керак деб эълон қилди.
Эрон ТИВ наттоғи, терроризмга қарши кураш даъвосини фақат ишғолни давом этириш мақсадидаги баҳона сифатида эканлигига тўхталиб, АҚШ расмийлариниг ИШИДни ўзи яратганини тан олгани ҳалигача минтақа аҳолисининг жамоатчилик фикридан ўчирилгани йўқ деб таъкидлади.
Шу билан бирга бугун ОАВ АҚШ террорчи армияси Сурия шарқидаги Сурия қуролли кучлари ва қаршилик гуруҳлари позицияларига ҳужумлар уюштираётгани ва суриялик ҳаво мудофааси ҳам бу ҳужумларга қарши курашаётгани ҳақида хабар тарқатди.
Бошқа айрим ОАВ эса Сурия шарқидаги Дейр-уз-зувр вилоятидаги Ал-Маёдин ҳудуди чеккасида Сурия армияси артиллерияси ва АҚШлик аскарлар ўртасида отишма содир бўлганини ҳам хабар қилди.