август 28, 2022 11:19 Asia/Tashkent
  • Эрон президенти Покистон бош вазири билан телефон суҳбатида: Теҳрон тошқиндан жабр кўрган покистонликларга ёрдам беришга тайёр
    Эрон президенти Покистон бош вазири билан телефон суҳбатида: Теҳрон тошқиндан жабр кўрган покистонликларга ёрдам беришга тайёр

Эрон президенти Теҳрон ўзининг қардош ва қўшни давлат бўлган Покистоннинг тошқиндан жабр кўрган халқига ҳар қандай ёрдамини кўрсатишга тайёрлигини таъкидлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом Республикаси президенти Сайид Иброҳим Раисий Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф билан телефон орқали суҳбатида, Покистон ҳукумати ва халқига яқинда содир бўлган сув тошқини оқибатида ушбу мамлакатда бир қанча инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан ҳамдардлик билдирар экан, икки давлат ўртасидаги дўстлик ва қардошлик муносабатлари давом этишини маълум қилди.

Раисий ўз сўзларида, Покистоннинг азиз ва олижаноб халқи учун зарур бўлган асосий ёрдамни тезкорлик билан етказиб бериш учун тегишли муассасаларга зарур буйруқ берганини билдириб, Эрон қардош ва қўшни Покистон давлати халқига ҳар қандай ёрдамни кўсатишга тайёрлигини маълум қилди.

Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф ҳам Покистонда сўнгги кунларда содир бўлган сув тошқини оқибатида кўрилган зарар ва қурбонлар ҳақида ҳисобот бериб, Эрон ҳукумати ва халқининг бу мамлакат халқига кўрсатган ҳамдардлик ва ёрдамини қадрлаб, шунингдек Эрон давлати Покистоннинг оғир даврларида доимо мададкор ва дўстона қўшни ва ҳамроҳ бўлган дея айтди.

Эслатиб ўтамиз сўнгги кунларда Покистоннинг катта ҳудудларида юз берган ва 1000 га яқин одамнинг ўлимига сабаб бўлган йирик сув тошқинлари ортидан бу мамлакат ҳукумати миллий фавқулодда ҳолат эълон қилиб сув тошқинидан жабр кўрганларга ёрдам кўрсатиш ва сув тошқинидан етказилган зарарни қоплаш учун қўшни давлатлар ва халқаро ҳамжамиятдан ёрдам сўради.

 

Ёрлиқ