Эрон президенти: Эрон ва Покистон ўртасидаги умумий чегара имкониятларидан кенг фойдаланиш зарур
Эрон президенти Иброҳим Раисий Эрон ва Покистон ўртасидаги муштарак чегара имкониятлари ва потенсиалларидан икки халқ манфаатлари йўлида фойдаланишни таъкидлади.
ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Эрон Ислом республикаси президенти Иброҳим Раисий Покистон президенти Осиф Али Зардорий билан учрашганида Эрон ва Покистон халқларининг диний, маданий ва цивилизациявий муштаракликларни ўзаро алоқаларни мустакҳкамлашнинг муҳим омилларидан бири ва икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш ва чуқурлаштиришнинг асоси деб баҳолади.
Иброҳим Раисий шунингдек Эрон ва Покистон ҳукумати Теҳрон ва Исломобод ҳукуматларининг иқтисоди мақсадларини амалга оширишнинг асослари ва талаблари қаторида савдо-иқтисодий муносабатлар даражасин ривожлантириш ва ошириш, барқарор хавфсизликни сақлашга қаратилганини ҳам таъкидлади.
Эрон Ислом республикаси президенти сўзлариниг бошқа қисмида, Фаластин масаласини ислом оламининг биринчи муаммоси сифатида тилга олиб, бу муаммо ҳозирда инсоният дунёсининг биринчи масаласига айланганини эслатиб, бугунги кунда Имом Хумайний /р.а/ нинг Қудси шарифни озод қилишдек уоуғ мақсади барча мусулмон ва озод халқдларнинг талабига айланган ва барча исломий ҳукуматлар бу борада ўз вазифларини бажариши керак деб қўшимча қилди.
Суҳбатда Покистон президенти Осиф Али Зардорий ҳам Эрон Ислом республикаси ва Покистон халқларини Аҳл Байи /саломуллоҳи алайҳо/ хусусан дунё шиаларининг 8 чи имоми Ҳазрат Имом Ризо /а/ га бўлган муҳаббат ва меҳрлари икки давлат ўртасидаги биродарликни чуқурлаштирганини, Покистоннинг Эрон билан барча соҳаларда алоқаларни ривожлантириш ва кенгайтиришдан манфаатдрлигига ишора қилиб, Исломобод расмийларининг Эрон билан муносабатларининг янги саҳифасини очиш истагини ҳам малум қилди.
Зардорий бу учрашувда Ғазо бўлгасида Фаластин хаоқини геноцилд қилишда зўравон ва босқинчи сиоинсти крежим томнидан содир тэтилган жиноятларни кескин қоралаб, Покистон ҳукуматнинг минтақага ҳар қандай чет эл аралушувига қарши эканлигини баён этди.
Эслатиб ўтамиз, Эрон Ислом республикаси президенти Иброҳим Раисий кеча Покистон ҳукуматининг расмий таклифига биноан иқтисодий ва сиёсий амалдорларидан иборат юқори мартабали делегация бошчилигида Исломободга сафар қилди.