апрел 12, 2024 13:02 Asia/Tashkent
  • Эрон президенти: зўравон қудратлар фитна солиб, Эрон ва Покистон ўртасида ишонсизлик яратишга уринмоқда
    Эрон президенти: зўравон қудратлар фитна солиб, Эрон ва Покистон ўртасида ишонсизлик яратишга уринмоқда

Эрон президенти Теҳрон ва Исломобод ҳукумтлари ўртасидаги алоқаларнинг ривожланиши зўравон қудратлар учун маъқул эмас ва улар фитна солиш орқали икки ислом халқи ва давлати ўртасида ихтилофлар яратишга уринмоқда деб айтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча Эрон Ислом республикаси президенти Сайид Иброҳим Раисий покистонлик ҳамкасби Осиф Али Зардорий билан телефон орқали суҳбатида,  Эрон ва Покистон ўртасидаги муносабатдларни чуқур, тарихий, диний, маданий ва қўшничиик соҳаларидаги кўплаб бузилмас умумийликка асосланганини тилга олиб,  янги даврда  икки мамлакат ўртасидаги алоқалар икки халқ манфаатларини таъминлаш йўлида янада кенгайиб боришига умид қилди.

Эрон ва Покистоннинг ўзаро ҳамкорлигини кенгайтириш борасидаги ўзаро салоҳиятини хилма-хил ва кўп эканлигини таърифлаган  Раисий ўз сўзларида  икки мамлакат маданий, савдо ва энергетика соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш учун жуда яхши имкониятга эга ва Эрон эса бу имкониятларни амалга ошириш учун амалий одимлар ташланишига умид қилади деб баён этди.

Эрон Ислом республикаси президенти,  ислом уммати ёшларининг турли фитналарни жумладан ИШИД террорчи такфирий гуруҳи фитнасини даф этишдаги иймон ва ғайратини нишонлар экан, терроризмга қарши биргаликда курашда ҳамкорликни кучайтириш  орқали биз душманлар хоҳиш-истакларининг амалга оширишига тўсқинлик қиламиз ва Теҳрон ва Исломобод ўртасидаги дўстликни ривожлантиришимиз керак деб қўшимча қилди.

Иброҳим Раисий ушбу суҳбатнинг яна бир қисмида сионистик режимнинг Ғазо бўлгасидаги жиноятларини ва оммавий қирғинларнинг давом этишини ислом давлатлари ва бутун дунё озод инсонлари учун катта қайғу эканлигига тўхталиб, болалани оммавий қирғин этувчи ушбу режим жиноятларини тўхтатиш учун эрксевар ва мустақил давлатларнинг бу режимга биргаликда самалари тазйиқ ва босим ўтказиши тўғри келади деб маълум қилди.

Телефон орқали бу суҳбат жараёнида Покистон президенти Осиф Али Зардорий  Эрон ҳукумати ва халқини Муборак Рамазон ҳайити билан табриклаб, сионистик режимни Эроннинг Дамашқдаги консуллик биносига уюштиган терактни қоралар экан, Эрон ва Покистон ўртасидаги кенг маданий ва цивилизациявий ўхшашликлар икки томонлама маданий, савдо, иқтисодий алоқаларни кенгайтириш ва турли ва кўп имкониятларини алмашиш учун қулай заминдир деб изоҳлади.

Осиф Али Зардорий шунингдек Эрон ва Покистон душманларнинг минтақадаги хавфсизлик муҳитини  фаоллаштиришга қаратилган фитнаси ҳақида гапириб, терроризмга қарши курша ва бу масалани ўзаро дўстона муносабатларга путур етказишининг олдини олиш учун  алоқалар ва хавфсизлик соҳасида муносабатларни янада кенгайтиришга урғу берди.

Покистон президени бу суҳбатда мусулмон ва мустақил давлатларнинг сионистик режимнинг Ғазо бўлгаси мазлум халқига қарши жиноятларини тўхтатиш учун сионистик режимга босим ўтказишга қаратилган саъй ҳаракатларни кучайтиришни ҳам таъкидлади.

Ёрлиқ