апрел 22, 2024 16:08 Asia/Tashkent
  • Покистон Бош вазири Эрон президентини расман кутиб олди
    Покистон Бош вазири Эрон президентини расман кутиб олди

Покистон мамлакатига 2 кунлик ташриф билан борган Эрон Ислом республикаси президенти бу мамлакат Бош вазири томонидан расман кутиб олинди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича,  Покистон Бош вазирининг Эрон президентини расмий кутиб олиш маросимида Эрон ва Покистон давлат мадҳиялари янгради ва икки мамлакат етакчилари тантанали бўлинмага ташриф буюришди. Эрон президенти Иброҳим Раисий  дўстлик ва эсдалик рамзи сифатида Покистон Бош вазири қароргоҳи биноси ҳудудига кўчат ўтказди.

Кейин икки мамлакат етакчилари Иброҳим Раисий ва Шаҳбоз Шариф ҳамроҳик қилаётган олий мартабали делегациялар аъзоларии бир-бирига таништиришди. Расмий кутиб олиш маросими ортидан Эрон президенти ва Покистон Бош вазирининг учрашуви ҳам бўлди ўтди.

Ёрлиқ