Теҳрон жума намози хутбалари
Теҳрон жума намози имом хатиби мусулмон халқларни Ислом душманлари қаршисида бирликка ва қатъиятли бўлишга чақирди.
Теҳрон жума намози имом хатиби мусулмон халқларни Ислом душманлари қаршисида бирликка ва қатъиятли бўлишга чақирди. Теҳрон жума намози имом хатиби Оятуллоҳ Муҳаммад Имомий Кошоний шундай таъкидладики, мусулмонлар ҳозирги бўҳронли вазиятни ва муаммоларни бартараф этишлари учун ҳушёрлик ва огоҳлик билан ҳамда бир-бирлари билан жипслашиб мусулмонларни йўқ қилишни режалаштирганларга нисбатан сабот билан қаршилик кўрсатишлари керак. Теҳрон жума намози имом хатибига кўра, мусулмонлар бахт-саодатга эришишлари учун уйғонишлари лозим бўлиб, Исломий мамлакатларнинг ҳокимлари жумладан бугунги кунда Америка ва Сионистик режимнинг шум режаларини Ислом оламида ижро этадиган Ол Сауд ҳокимлари ушбу мамлакатлардан чиқариб юборилиши даркор. Оятуллоҳ Имомий Кошоний Ислом динини салбий томонга буриш ҳаракатларини ислом душманларининг фитналари деб атади ва шундай айтдики, ушбу мақсадларни амалга ошириш учун улар бор куч имкониятларини ишга солиб саъй-ҳаракат қилишияпти ва Ислом динини турли номлар билан мусулмонлар ва бошқа халқлар учун нотўғри талқин қилишияпти. Бундан кўзланган мақсад эса, ушбу буюк динни ёмон қилиб кўрсатишдир. Лекин шуниси афсусланарлики, айрим реакцион мамлакатлар ҳам улар билан қўшилиб уларнинг ишларига ҳамроҳ бўлишмоқда. Шунингдек, Теҳрон жума намози имом хатиби АҚШ президентлигига номзодларнинг сайлов компаниясидаги шиорларига ҳам тўхталиб ўтди.