Эрон ТИВ раҳбари: Европа етакчиларидан бирининг Украина ҳақидаги мурожаатини Россияга етказганман
(last modified Thu, 01 Sep 2022 05:51:04 GMT )
сентябр 01, 2022 10:51 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ раҳбари: Европа етакчиларидан бирининг Украина ҳақидаги мурожаатини Россияга етказганман
    Эрон ТИВ раҳбари: Европа етакчиларидан бирининг Украина ҳақидаги мурожаатини Россияга етказганман

Эрон ТИВ раҳбари Европа етаклариндан бирининг Украина ҳақидаги мурожаатини Россияга етказганини хабар қилиб, Украинада тинчлик, осойишталик ўрнатиш ва урушни тўхатишга ёрдам берадиган ғоялар борлигини таъкидлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён  кеча ўтказилган қўшма матбуот анжуманида Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров билан учрашув ва суҳбатдан кейин Эрон Ислом республикаси Украина бўйича ўз позицияларини энг юқори даражада аниқ баён қилди деб таъкидлади.

Абдуллоҳиён шунингдек Украина масаласида баъзи гуманитар масалалар, ҳамда Запорожье АЭС -и қизиқиш уйғотаётганини маълум қилиб бу вазиятдан чиқиш учун барча мавжуд имкоинятлардан фойдаланиш зарурлигини қўшимча қилди.

Осойишта мақсаддаги ядровий масалада дунёнинг асосий қатнашувчиларидан бири бўлган Эрон бу АЭС ва унинг атрофидаги муҳитда хавфсизликни ўрнатиш учун ҳар қандай ёрдам ва ҳамкорликка тайёр деб аниқлик киритди, Абдуллоҳиён.

Эрон ТИВ раҳбари ўз сўзларида Эроннинг санкцияларни бекор қилиш бўйича музокараларга ишора қилиб, доимий келишувга эришиш жиддийлиги ҳақида гапириб, агар АҚШ реал иш тутса ва мавжуд матнини мустаҳкамласа келишувга эришиш узоққа чўзилмайди деб баён этди.

Россия ТИВ бошлиғи Сергей Лавров матбуот анжумани чоғида Москва давлати ҳозирги босқичда ядровий келишувнинг қайта тикланишининг якуний матнидан тўлиқ мамнунлигини билдирди.

Эрон ва Россия ТИВ раҳбарлари икки давлат ўртасидаги турли тармоқлардаги алоқларани кенгайтиришни яна бир бор таъкидладилар.

Ёрлиқ