сентябр 04, 2022 15:01 Asia/Tashkent

Эрон армияси Бош қўмондони Эрон Ислом Республикаси армиясининг мамлакат хавфсизлигини таъминлаш доирасидаги ҳаракталарига тўхталиб, Эроннинг қўриқлаш ва патрул самолётлари доимий равишда парвоз қилиб чегаралар вазиятини кузатиб боради деб изоҳлади.

Бугун Эрон армияси Бош қўмондони  генерал Сайид Абдулраҳим Мўсавий Эрон мудофаа бошқаруви бўйича 33-магистратура курсининг очилиш маросими ва Эрон армиясининг ДОФУС-ёки офицерлик докторлик ва магистратура битирувчилари қўмондонлиги  штабининг 1-курсининг ёпилиши маросими доирасида Эрон пресс мухбирига берган интервьюсида, Эрон армиясининг қуруқлик, денгиз ва ҳаводаги ҳаракатлари доимий равишда амалга оширилмоқда деб таъкидлади.

Генерал Мўсавий шунингдек Эрон Ислом Республикаси армиясининг қуруқликдаги қўшинлари мамлакатнинг шарқий ва ғарбий чегаралари қисмларида жойлашганини таъкидлаб, агар  озгина ноқонуний ҳаракат бўлса унга нисбатан чоралар кўрамиз деб изоҳлади.

Эрон Ислом Республикаси армияси Бош қўмондони генерал Мўсавий Эрон армиясининг тайёргарилк дастурлари ҳақида гапириб, душманлардан ортда қолмаслигимиз ва ҳар доим замонавий бўлишимиз учун тайёргарлик ва захиралар доимий равишда янгиланади. Баъзида машғулотлар унинг зарурати ва юзага келиши мумкин бўлган таҳдидларга қараб ўтказилади деб аниқлик киритди.

Ёрлиқ