сентябр 05, 2022 13:44 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ матбуот котиби: золимона санкцияларни бутунлай бекор қилиш ядровий музокараларнинг асосий мақсадидир
    Эрон ТИВ матбуот котиби: золимона санкцияларни бутунлай бекор қилиш ядровий музокараларнинг асосий мақсадидир

Эрон ТИВ матбуот котиби, Эрон Ислом Республикаси ҳукумати ва халқига қарши санкцияларни бутунлай бекор қилиш Эрон ва Комплекс ҳаракатлар режасини имзолаган давлатлар ўртасида давом этаётан музокараларнинг асосий мақсадларидан биридир деб таъкидлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, бугун Эрон ТИВ матбуот котиби Носир Канъоний Чофий мухбирлар билан ҳафталик матбуот анжуманида, Эронга нисбатан қўлланган золимона санкцияларнинг бекор қилиш бўйича музокараларга ишора қилиб,  Эрон давлати Комлекс ҳаракатлар режаси ва санкцияларни бекор қилиш бўйича музокараларда ўзининг мажбурияти ва масъулиятли ролини ўйнаши учун бу заминда ўз қарашларини музокара координоторига етказди ва шу муносбат билан  бошқа томонларнинг жавобини хусусан АҚШ ҳукуматининг жавобини кутмоқда деб маълум қилди.

Эрон ТИВ матбко котиби  музокараларда Эрон ТИВ нинг энг муҳим дастури кафолат олиш эканлигини баён этиб, шаклланган  ҳар қандай келишув ва ҳодиса кафолат бўлмаса, яна бузиши мумкин деб эслатди.

Чофий шунингдек Эроннинг ядровий фаолияти тинч характерга эга эканлиги 2015 йилдаги хулосалар ва Комплекс ҳаракатлар  битимининг хулосасида тасдиқланганини эслатиб,  кафолат масаласининг икки томони бор. Бир томони Эроннинг иқтисодий фойдадан тўлиқ баҳраманд бўлиши учун санкцияларнинг бекор қилинишини кафолатлаш бўлса иккинчиси  МАГАТЭни сиёсий ҳатти-ҳаракатлардан узоқлаштиришдир чунки бу мавзу муаммоларни келтириб чиқаради деб қўшимча қилди.

Эрон ТИВ наттоғи сионистик режимни Суриядаги Эрон кучларига ҳужум қилгани ҳақидаги иддаоларига ишора қилиб,  сионистик режимнинг ҳаракатларининг барчаси ноқонуний эканлиги ва бу сохта режимнинг Эрон базаларига ҳужум қилгани ҳақида даъвоси бемаъни, асоссиз ва беҳуда эканлигини таъкидлаб, сионистик режимнинг Сурия инфратузилмасига қарши ноқонуний ҳаракатлари АҚШ кўмагида амалга оширилмоқда деб айтди.

Канъоний Чофий  Эроннинг Суриядаги иштироки бу давлатнинг қонуний ҳукумати таклифи асосида ва фақат маслаҳат бериш мақсадидадир ва  Сурия давлати Эрондан ёрдам сўраган пайтгача, Теҳрон давлати бу мамлакатга кўмагини дариғ тутмайди деб эълон қилди.

Эроннинг ушбу дипломати, Украинадаги инқироз ва европаликларнинг энергетика соҳасидаги муаммоларига ҳам тўхталиб, агар Венада келишувга эришилса, Эрон Европа давлатлари учун энергия таъминоти қувватларидан бири бўлиши мумкинлигини истисно қилмади.

Ёрлиқ