Беҳрўз Камолвандий: Эроннинг осойишта мақсаддаги ядровий дастур ҳозиргача энг шаффоф бўлган
Эрон Атом энергияси ташкилоти матбуот котиби МАГАТЭнинг ҳисоботига жавобан олдинги текшириш тизимнинг қайта ўрнатилиши Комплекс ҳаракатлар режаси томонларидан ўз мажбуриятларини бажаришини талаб қилади ва Эроннинг тинч ядровий дастури ҳозиргача энг шаффоф бўлиб келган деб таъкидлади.
Халқаро атом энергияси шу ҳафта МАГАТЭ Бошқарувчилар кенгаши аъзоларига тақдим этилган икки ҳисоботини тарқатиб, Эрон ядровий мавзусидаги кафолат масаласи ҳақидаги иддаоларини такрорлади ва айни ҳолда Эроннинг бойитилган уран захиралари Комплекс ҳаракатлар режасида белгилланган чегарадан ҳам 19 баравар кўпроқ деб даъво қилди.
ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Эрон Атом энергияси ташкилоти матбуот котиби Беҳрўз Камолвандий бугун МАГАТЭ бош директори Рафаэл Гросининг ҳисоботига таянган ҳолда, агентлик бош директорининг ҳар чораклик ҳисоботи мазмуни сиёсий мақсадларни кўзлаган олдинги асоссиз ишларни такрорлашдан иборат бўлиб аниқ мақсадли иборалар билан ўйнашдан бошқа ҳеч қандай аниқ нуқта йўқ деб қўшимча қилди.
Камолвандий шунингдек, олдинги ҳисоботларда бўлгани каби, Эрон элчиси ва агентликдаги доимий вакили кейинги ҳафта бўлиб ўтадиган бошқарув кенгаши йиғилишида бош директорининг яқинда эълон қилинган ҳисоботига қонуний ва асосий жавобларини тақдим этади деб изоҳлади.
Беҳрўз Камолвандий шунингдек баъзи Халқаро ОАВ бош директор атайлаб ўрнатган ва кераксиз тафсилотларга тўла ибораларини ўзларига ёққанча бузиб талқин қилиш ва ўзлашириш орқали худди ўтимшдагидек бу ноаниқликлардан фойдаланиб, ўз манфаатларини кўзлаш мақсадида Эроннинг ядро дастурини тинч мақсадли эмаслигини иддао қилмоқда деб эълон қилди.
Унга кўра, олдинги текшириш тизимининг қайта ўрнатилиши Комплекс ҳаракатлар режаси тарафларидан ўз мажбуриятларини бажаришини талаб қилади ва Теҳронга қарши золимона санкциялар давом этаётган вазиятда Эрон ўз мажбуриятларни бажармаганида ундан қўшимча текширувлари учун очиқ бўлишни кутмасликлари зарур деб қўшимча қилди.