сентябр 09, 2022 12:58 Asia/Tashkent
  • Носир Канъоний: Эроннинг учлик ороли Эрон ҳудудининг ажралмас ва абадий бир қисмидир
    Носир Канъоний: Эроннинг учлик ороли Эрон ҳудудининг ажралмас ва абадий бир қисмидир

Эрон ТИВ матбуот котиби Эроннинг Абу мўсо, Тунби бузург ва Тунби кучак номли 3 та ороллари Эрон сарзаминининг ажралмас ва абадий бир қисмидир деб таъкидлади.

Эрон ислом республикаси ТИВ матбуо котиби Носир Канъоний  Форс Кўрфази ҳамкорлик кенгаши ташқи ишлар вазирларининг 153- йиғилиши якуний баёнотида айтилган асоссиз айбловларни рад этиб, Эроннинг 3 ороллари -Абу Мўсо, Тунби бузург ва Тунби кўчакни Эрон ҳудудининг ажралмас ва абадий қисми деб ҳисоблади.

Эрон ТИВ наттоғи АҚШ ва сионистик режимнинг бузғунчи ва фитнакор сиёсатлари ҳамда минтақадаги айрим давлатларнинг нотўғри ҳисоб-китобларини минтақада хавфсизлик мувозанат ва тенгламаларига хорижликлар йўлини очишдаги  ролини минатқадаги беқарорликнинг энг муҳим омилларидан деб ҳисоблади.

Эрон ТИВ матбуот котиби бу кенгашга аъзо бўлган айрм давлатлар масъулиятини ўз зиммасига олиши, самарасиз ва мувафақиятсиз сиёсатларни тузатиш ўрнига такрорий ва зерикарли сўзларни лойиҳалаш ва айтишни давом этмоқда деб қўшимча қилди.

Канъоний Эрон ҳардоим таъкидлаганидек, бегоналар иштирокисиз ҳамкорлик ва минтақавий муаммоларни ҳал қилиш, қўшнилар ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш ва чуқураштириш ҳамда минтақада барқарорлик ва умумий хавфсизликни таъминлашнинг энг яхши йўли сифатида ҳисоблашини маълум қилди.

Канъоний Қувейт ҳукумати ва БАА ҳукумати элчиларини Теҳронга қайтиши ва фаолиятини қайта бошлагани ҳамда Саудия Арабистони билан музокарани давом  этитирилишини олқишлаб, Теҳрон давлати ўтмишдагидек, Форс кўрфази минтақасида хавфсизлик, барқарорлик ва тинчликка эришиш учун минтақадаги барча давлатларнинг ҳамкорликка йўналтирилган ёндашувини қўллаш зарурлигини таъкидламоқда деб айтди.

Ёрлиқ