Эрон президенти Ўзбекистонга ташрифидан олдин мухбирлар билан суҳбатлашди
Эрон Ислом Республикаси президенти қўшни давлатлар ва минтақа мамлакатлари билан билан алоқаларини ривожлантиришини Эрондаги 13-ҳукуматининг асосий ва принсипиал сиёсатлари эканлигини маълум қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, бугун Эрон Ислом Республикаси президенти Сайид Иброҳим Раисий Теҳроннинг Меҳробод аэропортида Ўзбекистонга сафар қилишидан олдин бу сафар Ўзбекистон Республикаси президентининг икки томонлама расмий учрашув ва ШҲТ саммитида иштирок этиш таклифига биноан амалга оширилмоқда деб таъкидлади.
Иброҳим Раисий ўз сўзларида бу сафардан мақсад қўшничилик сиёсатини мустаҳкамлаш, яқинлашувни мустаҳкамлаш ва кўп томонлама муносабатлари чуқурлатиришдир деб изоҳлади.
Эрон президети шунингдек қўшничилик сиёсатида биринчи босқичда ўзаро сиёсий ишончни мустаҳкамлашга эришган бўлсак, иккинчи босқичда Эроннинг ўрни ва минтақадаги фаол иштирокини кузатиб бормоқдамиз деб қўшимча қилди.
Осиё ва қўшни мамлакатларда мавжуд бўлган инфратузилма билан биз қила оладиган тарзда ва иқтисодий куч ва қудратни , пул ва банк тизимини ва минтақанинг бугунги кундан барча ривожланишини ва имкониятини бираштириб, Эрон манфаати учун энг яхши тарзда фойдаланиш мумкикн деб баён этди Раисий.
Иброҳим Раисий ШҲТ саммити доирасидаги икки томонлама учрашувлар минтақавий муносабатларни ривожлантиришга ёрдам беришини таъкидлаб, учрашувлар Эроннинг минтақа ва дунёда рол ўйнаши ва янада самаралироқ бўлиши учун ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари билан минтақавий масалалар ва халқаро тараққиётни муҳокама қиламиз деб аниқлик киритди.