Раисий: Теҳрон ва Тошкент ўртасидаги алоқалар тамаддуний ва маданийдир
(last modified Wed, 14 Sep 2022 12:34:02 GMT )
сентябр 14, 2022 17:34 Asia/Tashkent
  • Раисий: Теҳрон ва Тошкент ўртасидаги алоқалар тамаддуний ва маданийдир
    Раисий: Теҳрон ва Тошкент ўртасидаги алоқалар тамаддуний ва маданийдир

Эрон Исломий Президенти Эрон ва Ўзбекистон қўшма комиссиясида таъкидлади:Теҳрон ва Тошкент ўртасидаги алоқалар тамаддунли ва маданийдир.

Эрон президенти Саййид Иброҳим Раисий бугун (чоршанба) ўзбекистонлик ҳамкасби Шавкат Мирзаевнинг расмий таклифига биноан Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг 22-саммитида иштирок этиш учун Самарқандга жўнаб кетди.

Раисий Эрон-Ўзбекистон қўшма комиссияси йиғилишида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон мустақиллик байрами билан табриклаб, шундай деди: Шубҳасиз, бу йилларда Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар яхши ривожланди, Теҳроннинг Тошкент билан алоқалари тамаддунли, чуқур ва маданийдир.

Президент қўшимча қилди: Санкцияларга қарамай, Эрон Ислом Жумҳурияти бу йилларда катта муваффақиятларга эришди.

Раисий яна шундай деди: Миллат қатъият билан таҳдидларни имкониятларга айлантирди ва бугун биз турли соҳаларда ривожланмоқдамиз ва Эрон Ислом Жумҳуриятида кўплаб имкониятлар яратилди.

Раисий қўшимча қилди: Биз икки давлат ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш учун ҳеч қандай тўсиқни кўрмаяпмиз ва ҳамкорлик даражасини оширишимиз мумкин бўлган бошқа соҳалар бўлган тижорат алмашинуви, транзит ва транспорт соҳасида ҳам икки томонлама муносабатларга тайёрмиз.

Эрон Президенти, икки давлат раҳбарлари даражасида мавжуд бўлган ирода билан Теҳрон-Тошкент савдо алоқалари даражасини ҳозирги 500 миллион доллардан уч баробарга ошириш мумкинлигини таъкидлаб, Эроннинг техник  ва муҳандислик хизматлари экспорти ва Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга тайёрлигини эълон қилди.

Мазкур йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳам шундай деди:Муштарак тарихий алоқалар туфайли икки давлат ўртасидаги иқтисодий алмашинувлар кучайди.

 

 

Ёрлиқ