Путин Раисий билан учрашувда:Эрон ва Россия муносабатлари барча соҳаларда ривожланиб бормоқда
(last modified Thu, 15 Sep 2022 14:11:27 GMT )
сентябр 15, 2022 19:11 Asia/Tashkent
  • Путин Раисий билан учрашувда:Эрон ва Россия муносабатлари барча соҳаларда ривожланиб бормоқда
    Путин Раисий билан учрашувда:Эрон ва Россия муносабатлари барча соҳаларда ривожланиб бормоқда

Россия президенти Теҳрон ва Москва ўртасидаги “стратегик ҳамкорлик" битими якуний босқичда эканини таъкидлаб, Эрон ва Россия ўртасидаги муносабатлар барча соҳаларда ривожланиб бораётганини айтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Россия президенти Владимир Путин пайшанба куни Ўзбекистон пойтахти Самарқандда бўлиб ўтаётган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг 22-саммити доирасида Эрон Ислом Республикаси Президенти Сейид Иброҳим Раисий билан учрашувда шундай деди:Эрон ва Россия ўртасидаги муносабатлар барча соҳаларда ривожланиб бормоқда, икки томонлама муносабатларни янги босқичга кўтарадиган икки томонлама ҳамкорлик шартномаси устидаги ишлар якунига етмоқда.

Путин Эроннинг Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига тўлақонли аъзо бўлиши учун зарур бўлган барча ишлар амалга оширилишини билдирди.

Россия президенти Ислом инқилоби муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаийга ҳам миннатдорчилик билдириб, унинг қўллаб-қувватлаши Эрон ва Россия ўртасидаги кўплаб қўшма лойиҳаларнинг олға силжишига сабаб бўлганини айтди.

Россия ва Эрон ўртасидаги савдо айланмасининг ўтган йили 81 фоизга, жорий йилнинг илк 5 ойида эса 30 фоизга ошганини тилга олган Путин, қўшимча қилди: Россиядан 80 та йирик рус компанияси вакилларидан иборат делегация келаси ҳафта Эронга жўнаб кетади.

Эрон Ислом Жумҳурияти Президенти Сайид Иброҳим Раисий чоршанба куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзаевнинг расмий таклифига биноан, расмий икки томонлама учрашув, шунингдек, Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг 22-саммитида иштирок этиш учунолий даражадаги сиёсий ва иқтисодий делегация бошчилигида Ўзбекистонга ташриф буюрди.

Ёрлиқ