сентябр 17, 2022 13:06 Asia/Tashkent
  • Инқилоб раҳбари иштирокида эронлик талабалар гуруҳларининг Арбаъин Ҳусейний /а/ га бағишланган азо маросимлари ўтказилди
    Инқилоб раҳбари иштирокида эронлик талабалар гуруҳларининг Арбаъин Ҳусейний /а/ га бағишланган азо маросимлари ўтказилди

Арбаъин Ҳусейний азо маросимларига бағишланган талабалар гуруҳларининг азодорлик маросимида Инқилоб раҳбари ҳм иштирок этдилар.

Ҳазрат Або Абдуллоҳил Ҳусейн /а/ шаҳид бўлганларининг қирқинчи куни йиллиги билан бир вақтда  бугун Ислом Инқилоби муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий иштирокида бугун Эрн талабалари гуруҳларининг азодорлик маросимлари бўлиб ўтди.

Инқилоб раҳбари матбуот хизмати сайтининг хабар қилишича, шаҳидлар сарвари Ҳазрат Имом Ҳусейн /а/ ва ул зот вафодор ёронларининг Арбаъин ё ўзи шаҳодатининг қирқинчи куни йиллиги маросимлари  Имом Хумайний /р.а/ номидаги ҳусейнияда Эрон Ислом Инқилоби раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари иштирокида бўлиб ўтди.

Арбаъин Ҳусейний мотам маросимида Инқилоб раҳбари  сўзлаган нутқида пок ва муъмин қалбларни дуо, насиҳат ва илоҳий ҳидоятни ошишига сабаб бўлишига тўхталиб,  Ҳазрат Сайид -уш -шуҳадонинг юксак байроғи бўлган Арбаъин маросими бу йил тарихнинг бошқа даврларидан кўра улуғворроқ ва буюкроқ шаклда ўтказилди деб эълон қилдилар.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий шунингдек  Арбаъин Ҳусейний юришига мўъжизавий ҳодисани Аллоҳ таолонинг Аҳл Байт Ислом байроғини янада баланд кўтариш истагининг белгиси эканлигига ишора қилиб, бу ҳаракатни ҳеч қандай инсон сиёсати ва режаси билан амалга ошириб бўлмайди ва Худованднинг қўли бу буюк зуҳур билан олдимизда турган йўл аниқ ва ўтиш мумкин эканлигини маълум қилади қўшимча қилдилар.

Инқилоб Раҳбари ёшларга ўз ёшлигини қадрлашни ва Ҳусейний гуруҳлар ва делегацияларига алоҳида эътибор қаратишни маслаҳат бериб, барча гуруҳлар ва делегациялар ҳам Аҳли Байт хотирасини жонлантириш, далилларни тушунтириш учун марказ ва асос бўлиши керак деб қайт этдилар.

Ислом Инқилоби Муаззам раҳбари Арбаъин дек буюк маросим ва юриш каби муҳим ҳодисага қарши ҳақиқатларни бузувчиларини тинимсиз саъй-ҳаракатларига тўхталиб, барчаларни ўз масъулиятига амал қилишга чақириб,  Қуръони каримнинг иккита ҳаётий ва абадий буйруқлари яъни ҳақиқатга васият қилиш ва  сабрга васият қилиш биз учун абадий ва айниқса бугунги кун учун асосий кўрсатмадир деб баён этдилар.

Ул Зот сўзларининг бошқа қисмида сабрни устуворлик, тура олиш, чарчамаслик ва ўзини боши берк кучада кўрмаслик маъносида эканлигига тўхталиб, Қуръоннинг ёш гуруҳларга хитобан, ҳам ўзингиз ҳақ йўлида боринг ва ҳам  турли муҳитларни жумладан билим юртлар- университетларни  Аллоҳ нури билан ёритиб бошқаларни ҳам шу йўлга ҳидоят қилишга ҳаракат этишга буюрганини маълум қилдилар..

Ёрлиқ