Эрон давлати Тожикистон ва Қирғизистонни чегарадаги ўт очишни тўхатишга чақирди
(last modified Sun, 18 Sep 2022 05:15:59 GMT )
сентябр 18, 2022 10:15 Asia/Tashkent
  • Эрон давлати Тожикистон ва Қирғизистонни чегарадаги ўт очишни тўхатишга чақирди
    Эрон давлати Тожикистон ва Қирғизистонни чегарадаги ўт очишни тўхатишга чақирди

Эрон ТИВ матбуот котиби тожик-қирғиз чегарасидаги можаролар ортидан, тўқнашувларни ортиб боришидан хавотир билдириб, томонларни барқарор оташкесим ва келишмовчиликларни бартараф этишга чақирди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишча кеча Эрон ТИВ наттоғи Носир Канъоний  Тожикистон ва Қирғизистон чгерасидаги отишмалардан кейин  тўқнашувларни янада ортиб боришидан хавотир билдириб, томонларни доимий оташкесимга, келишмовчиликларни мулоқот ва тинч йўллар билан ҳал этишга чақирди.

Эрон ТИВ матбуот котиби Эрон Ислом Республикасининг Тожикистон ва Қирғизистон республикалари билан жуда дўстона муносабатлларига ишора қилиб, Теҳрон давлати бу икки давлат ўртасидаги келишмовчиликни ҳал қилиш учун ҳар қандай ёрдамга тайёрлигини ҳам маълум қилди.

Бошқа хабарга кўра, Қирғизистон ва Тожикистон хавфсизлик органлари амалдорлари шанбага ўтар кечачи икки давлат чегарасидаги можарони тўхтатиш учун музокара столига ўттиришди.

Эслатиб ўтамиз, кеча қисқа муддатли оташкесимдан кейин қайта бошланган отишмада икки мамлакат бир -бирини айбламоқда.