Иброҳим Раисий: мен Байден билан учрашмайман
Эрон Ислом Республикаси президенти Оятуллоҳ Сайид Иброҳим Раисий БМТнинг 77-Бош Ассамблеясида иштирок этиш арафасида АФШ ОАВ -ига берган интервьюсида, АҚШ президенти Жо Байден билан учрашув бўлиб ўтмаслигини хабар қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Сайид Иброҳим Раисий БМТ Бош Ассамблеясининг 77-саммитида иштирок этиш учун Нью-йоркка сафар қилиши кутилмоқда.
CBS News телеканаги кўра, Иброҳим Раисий бу телеканал билан суҳбатда Жо Байден билан учрашмайдиганини маълум қилган.
Хабарга асосан, Раисий БМТ Бош Ассамблеяси доирасида Байден билан юзма-юз учрашиш имконияти борлиги ҳақидаги саволга жавоб берар экан, менимча бундай учрашув бўлмайди. Мен учрашув ёки музокараларни фойдали деб билмайман деб қўшимча қилди.
Эрон президенти, Трамп маъмурияти ва Байден маъмурияти ўртасидаги фарқ нимада деган саволга жавобан АҚШдаги янги ҳукумат Трамп давлатидан фарқи борлигини иддао қилади аммо биз амалда улар орасида ҳеч қандай фарқни кўрмадик деб аниқлик киритди.
Бундан олдин Эрон президенти Қатарнинг Ал-Жазира телеканали билан суҳбатда ядровий келишувга эришиш бўйича якуний қарор АҚШ зиммасида эканини таъкидлаб, биз Эрон ва унинг халқи ҳуқуқларини қатъий ҳимоя қилишга қарор қилдик деб айтганди.