сентябр 20, 2022 12:40 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Қатар заъфарон /шафран/ етказиб бериш бўйича дунёдаги энг йирик тижорат шартнома имзолади
    Эрон ва Қатар заъфарон /шафран/ етказиб бериш бўйича дунёдаги энг йирик тижорат шартнома имзолади

Эрон Ислом респубилкаси ва Қатар мамлакати ўртасидаги бошланғич қиймати 300 миллион долларга тенг бўлган дунёдаги энг катта заъфарон савдо шартномасини имзоладилар.

Бутун жаҳонда заъфарон етказиб  бериш бўйича энг йирик тижорат шарномасини имзоланаши билан  Эроннинг жаҳонда заъфарон ишлаб чиқариш ва етказиб бериш бўйича  етакчи қутб мавқеини мустаҳкамлаган ҳолда, Эрон заъфаронининг жаҳон бозоридаги нархига яқинроқ қилиш учун катта қадам ташланди.

Шартномага асосан, Эрон Ислом республикаси заъфароннинг илк партияси жорий- 2022-йил 1-октябрида Қатарга жўнатилади.

Эрон телеардиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, ва Эрон ТИВ ни Қатардаги офиси, футбол бўйича жорий-  2022 йилги жаҳон чемпионати бошланганидан  бир неча ой қолганида Эрон ва Қатар ўртасида заъфарон соҳасида энг йирик тижорат шартномасини икки давлатнинг сиёсий ва иқтисодий арбоблари иштирокида имзоланди.

Хабарга биноан, Эрон Ислом республикасининг Қатардаги элчиси Ҳамидризо Деҳқоний Қатар молия вазири Али бин Аҳмад Ал-Каврий билан учрашиб мулоқот қилди.

Эрон ва Қатарнинг айрим расмийлара ва ишбилармонлари қатнашган бу учрашувда Қатар молия вазири  ўз мамлакатининг Эрон билан савдо алоқаларини қўллаб-қувватлашини таъкидлаб, Қатар давлати Эрон Ислом Республикаси билан заъфаронни халқаро стандартлар асосида қайта ишлаш соҳасида ҳамкорлик қилишга тайёр деб эълон қилди.

Эрон Ислом Республикасининг Қатардаги элчиси шунингдек икки давлат ўртасидаги иқтисодий муносабатлар Теҳрон ва Доха ўртасидаги сиёсий алоқалар даражасига кўтарилишга умид  қилди.

 

Ёрлиқ