сентябр 21, 2022 15:58 Asia/Tashkent

Ислом Инқилоби олий раҳнамоси Ироқнинг собиқ режимнинг Эронга қарши юклатма урушини зўравон қудратларнинг империализмга асосланган стратегик сиёсатининг Ислом республикаси ва Эрон халқига қарши душманлигининг натижасидир деб баҳоладилар.

Инқилоб раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий бугун Муқаддас мудофаа фахрийларини улуғлаш маросимида зўравон қудратларнинг шўҳатпарст ва куч -қудратга қарам бўлган диктатор Садомни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашишига қарамай, 3 омил нуқтаи назаридан- " инқилобнинг қайнаб турган қудрати", Имом Хумайний /р.а/ нинг жуда самарали раҳбарияти ҳамда олийжаноб ва буюк Эрон халқига хос хусусиятлар"  урушни аниқ ва катта таҳдиддан Эрон учун катта имкоинятга айлантирди деб таъкидладилар.

Ислом Инқилоби муаззам раҳбари  Муқаддас мудофаани Эроннинг бугунги ва келажаги учун ҳаяжонли, мазмунли ва фойдали воқеа эканлиги ҳамда Ғарб давлатлари томонидан юклатма урушдан тарқатилган ҳужжатлар ва фактларга ишора қилиб, Эронга урушни юклатиш аслида зўравон қудратларни Ислом Инқилобига нисбатан аксиламали эди ва Эрон халқининг инқилоби  фақат АҚШга  ва зўравон қудратлар учун золим  ва бузуқ бир тизимнинг барбод бўлиши эмасди балки  импера тузум ва зўравон қудратларга ҳам таҳдид эди ва Ғарб ва Шарқ диктатураси  ушбу таҳдиднинг чуқурлигини англаб, Садомни Эрон халқига қарши урушга гиж-гижлантиришди ва тарғиб қилишди деб эълон қилдилар.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий зўравон қудратларни Эронга қарши юклатма урушни йўлга қўйишдан мақсадларини  АҚШдан қўрқмаслик, зулм ва камстишлар қаршисида тура олишга асосланган Эрон миллатининг мурожаатлари ва янги сўзарини бошқа халқларга етказилишини олдини олиш  эканлигини эслатиб,  АҚШнинг умиди, таянчи ва очкўзлиги нуқтаси бўлган мамлакатда илҳом бағишловчи ва мустақил сиёсий тизимни пайдо бўлиши,  АҚШ ва бошқа зўравон қудратлар учун умуман тоқат қилиб бўлмасди, бинобарин давлат тўнтариши, Табасга ҳужум ва этник низолар яратишдаги фитналарини пучга чиқарилгани ортидан зўравон қудратлар Эрон миллатига қарши кенг кўламли юклатма урушни бошладилар деб аниқлик киритдилар.

Инқилоб раҳбари -бутун  Эрон қуролли кучлари олий қўмондони Оятуллоҳ Хоманаий бошқа халқларга сабоқ беришни олдини олиш Эронга қарши юклатма урушни йўлга қўйишдаги зўравон қудратларнинг мақсадлари жумласидан эканлигини баён этиб,  улар Эрон халқига зарба бериш орқали қаршилик эшигини бутунлай ёпишга уриндилар, аммо миллат  зўравон қудратларни барча мақсадларини пучга чиқарди ва душман тасаввурига зид равишда ўзини юқорига тортди ва кўп имкоинятлар яратди деб изоҳладилар.

Инқилоб Раҳбари турли сиёсий, иқтисодий ва маданий масалаларда қаршилик тамойилидан фойдаланишга урғу бериб, Муқаддас мудофаа даврида ватанни ҳимоя қилиш, душман таҳдидларини тўхтатиш фақат қаршлик кўрсатиш орқали амалга ошиши исботланган деб айтдилар.

Ёрлиқ