сентябр 24, 2022 12:44 Asia/Tashkent
  • Чофий: АҚШ инсон ҳуқуқлари бўйича шармандали ўтмишга эга бўлиши билан дунёга ваъз қилмоқда
    Чофий: АҚШ инсон ҳуқуқлари бўйича шармандали ўтмишга эга бўлиши билан дунёга ваъз қилмоқда

Эрон ТИВ матбуот котиби, АҚШ давлат котибининг твитига жавобан айтдики: АҚШ ичкарисида ҳам ташқарисида ҳам инсон ҳуқуқларини бузишда шармандали ўтмишга эга бўлганига қарамай, қандай қилиб ўзини юқори ахлоқий мавқеига кўриб дунёда ваъда қилишга журъат этмоқда.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон ТИВ наттоғи Носир Канъоний Чофий ўз твитида АҚШ давлат котиби Энтони Блинкеннинг твитига аксиламал кўрсатиб, Блинкен фақат тўққиз ой ичида полицияси аксарият қоратанлилар бўлган фуқароларни ўққа тутиб ўлдирган мамлакат ТИВ бошлиғи бўлганини унутмаслиги керак деб изоҳлади.

Канъоний Чофий   сешанба оқшоми (20-сентябрь)  АҚШ, Европа Иттифоқи, ва айрим бошқа мамлакатлар  расмийларини эронлик хоним Маҳсо Аминийнинг ўлимига оид аралашувчи ва провакацион  позицияларига аксиламал кўрсатиб,  марҳума Маҳсо Аминийнинг ота -онаси ва бошқа яқинларига ҳамдардлик билдирар экан, , бу нохуш ҳодиса юзасидан хорижий провакаторлар ва қўпорувчилар позициясини кескин қоралади ва бу мамлакатларга инсон ҳуқуқларидан инструментал ва абзал сифатида фойдаланишдан воз кечишини тавсия қилди.

Эрон ТИВ матбуот котиби сўзларининг бошқа қисмида,  бутун дунё бўйлаб ўзининг узоқ уруш ва зўравонлик тарихи билан танилган давлатлар инсон ҳуқуқлари ҳақида бошқаларга тарғибот қилиш ваколати ва қонунийлигига эга эмаслигини баён этиб, АҚШ ҳукумати максимал босим ва иқтисодий терроризмнинг мувафаққиятсиз сиёсатини давом эттириб, Эрон халқи ҳуқуқларини катта бузувчисидир. Шунингдек исботсиз ва асоссиз даъволар қилиб ёлғон позицияни эгаллаб, ўзини Эрон халқининг тарафдори сифатида кўрсата олмайди деб аниқлик киритди.

Ёрлиқ