Амир Абдуллоҳиён Озарбойжон республикаси ТИВ бошлиғи билан суҳбатда: Эрон минтақа чегараларини ўзгартиришга зиддир
(last modified Sat, 24 Sep 2022 08:22:45 GMT )
сентябр 24, 2022 13:22 Asia/Tashkent
  • Амир Абдуллоҳиён Озарбойжон республикаси ТИВ бошлиғи билан суҳбатда: Эрон минтақа чегараларини ўзгартиришга зиддир
    Амир Абдуллоҳиён Озарбойжон республикаси ТИВ бошлиғи билан суҳбатда: Эрон минтақа чегараларини ўзгартиришга зиддир

Эрон ТИВ раҳбари Озарбойжон Республикаси Ташқи ишлар вазири билан учрашувда, Эроннинг минтақа чегараларини ўзгартиришга қарши эканлигини маълум қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Нью-йорк шаҳрида БМТ Бош Асамблеясининг 77-сессияси доирасида Эрон Ислом Респубилкаси ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён ва Озарбойжон республикаси ташқи ишлар вазири Жейҳун Байрамов учрашганида икки томонлама муносабатлар ва Кавказ минтақасидаги ўзгаришлар ҳақида гаплашдилар.

Эрон ТИВ бошлиғи Ҳусейн Абдуллоҳиён Озарбойжон Республикаси ташқи ишлар вазири Жайҳун Байрамов билан учрашганида, Эрон Ислом Республикасининг ҳар қандай геосиёсий ўзгаришлар ва минтақавий чегараларга аниқ ва қатъий қаршилик кўрсатишдаги аниқ позициясини таъкидлади.

Абдуллоҳиён Нью-йоркда Байрамов билан суҳбатда  турли соҳалардаги икки томонлама муносабатлардаги сўнгги ўзгаришларни кўриб чиқиб, сўнгги бир йил ичида икки давлат ўртасидаги алмашув ва келишувларнинг амалга оширилишини ижобий ва тараққиёт йўлида деб баҳолади.

Амир Абдуллоҳиён ўз сўзларда, Эрон Ислом Республикаси Озарбойжон Республикаси ва Арманистон ҳукуматлари билан маслаҳатлашган ҳолда,  можаро томонларига улар ўртасидаги келишмовчиликларни тинч йўл билан ҳал қилишга ёрдам беришга тайёр деб таъкидлади.

Озарбойжон республикаси ТИВ бошлиғи ҳам икки давлат ўртасидаги маслаҳатлашувлар ва ҳамкорликнинг муҳимлигини таъкидлаб, икки томонлама муносабатларда кўтарилган масаларга тўхталиб ўтди.

Ёрлиқ