Федерико Могерени Эрон президенти ва ташқи ишлар вазири билан учрашди
(last modified Sat, 29 Oct 2016 13:05:57 GMT )
октябр 29, 2016 18:05 Asia/Tashkent
  • Федерико Могерени Эрон президенти ва ташқи ишлар вазири билан учрашди

Европа иттифоқининг ташқи сиёсат ишлари бўйича масъули Эрон президенти Ҳасан Руҳоний билан учрашиб икки томонлама алоқалар ва минтақа ўзгаришлари жумладан Сурия юзасидан суҳбат ўтказди

Европа иттифоқининг ташқи сиёсат ишлари бўйича масъули Эрон президенти Ҳасан Руҳоний билан учрашиб икки томонлама алоқалар ва минтақа ўзгаришлари жумладан Сурия юзасидан суҳбат ўтказди. Жума куни Теҳронга сафар қилган Европа иттифоқининг ташқи сиёсати бўйича масъули Федерико Могерени бугун шанба куни эрталаб Ҳасан Руҳоний билан учрашишдан олдин, Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф билан учрашиб икки томонлама ва минтақа ўзгаришлари хусусида маслаҳатлашиб олди. Муҳаммад Жавод Зариф Европа иттифоқининг Сурия бўҳронида конструктив режаларини ижобий қаршилаш билан, Эрон ислом жумҳуриятининг Европа иттифоқи билан яқиндан ҳамкорлик қилишга таёр эканлигини маълум қилди. Федерико Могеренининг Теҳронга сафар қилишидан олдин, ўтган ҳафтада Европа парламенти Эрон ва Европа иттифоқи ўртасидаги алоқалар стратегияси бўйича ҳужжатни тасдиқлаган эди.