сентябр 25, 2022 13:08 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Ўзбекистон нефт ва нефт-кимиё маҳсулотлари соҳасида савдосини ошириш қарорига келди
    Эрон ва Ўзбекистон нефт ва нефт-кимиё маҳсулотлари соҳасида савдосини ошириш қарорига келди

Эрон Ислом республикаси нефт вазирининг халқаро ва тижорат ишлари бўйича ўринбосари Ўзбекистон республикаси билан нефт ва нефт-кимиё маҳсулотлари савдосини ошириш бўйича келишув имзоланганини хабар қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон нефт вазирининг халқаро ва тижорат масалалари бўйича ўринбосари  Аҳмад Асадзода Эронпласт 16 кўргазмаси доирасида  Ўзбекистон энергетика вазири ўринбосари билан учрашиб  нефт ва нефт-кимиё маҳсулотлари савдосини ошириш бўйича дастлабки келишувлар икки давлат ўртасидаги энергетика соҳасидаги муносбатларнинг янги саҳифасидир.

Эрн пласт-16 кўргазмаси билан бир вақтда Ўзбекистон энергетика делегациясининг Эронга сафари Эрон нефт вазирининг Ўзбекистонга ташрифи ва ушбу мамлакат Энергетика вазирлиги расмийлари билан учрашуви ва Самарқандда ШҲТ саммити ўтказилгани ортидан бўлиб ўтмоқда.

Эрон ва Ўзбекистон давлатлари ўртасидаи энергия соҳасида мавжуд имкониятлар ва ҳар икки томон манфаатларини ҳисобга олган ҳолда, Эрон нефт вазирининг савдо ва халқаро алоқалар бўйича ўринбосари бошчилигидаги делегация Тошкентга ташриф буюриб икки давлат ўртасидаги бу борадаги муносабатларни ривожлантиришни кўздан кечирди.

Кеча Ўзбекистон энергетика вазири ўринбосари  Ирон-пласт-16 кўргазмасида ташрифи чоғида Эрон билан энергетика соҳасида алоқаларни кенгайтириш ҳақида гапириб, Ўзбекистон давлати Эрон билан энергетика соҳасида  ишбилармонлик алоқаларини йўлга қўйиш режалари аниқ бу ҳақда Эрон томонлари билан дастлабки музокаралардан сўнг маълум қилади деб изоҳлади.

Ёрлиқ