Эрон президенти хитойлик ҳамкасбига мурожаат йўллади
(last modified Sat, 01 Oct 2022 10:09:30 GMT )
октябр 01, 2022 15:09 Asia/Tashkent
  • Эрон президенти хитойлик ҳамкасбига мурожаат йўллади
    Эрон президенти хитойлик ҳамкасбига мурожаат йўллади

Эрон президенти хитойолик ҳамкасбига йўллаан мурожаатида бу мамлакат миллий байрами муносабати билан табриклаб, Теҳрон ва Пекин давлатларининг кенг қамровли стратегик шерикликни амалга оширишга бўлган жиддий иродаси умумий манфаатларни рўёбга чиқариш бўйича аниқ қарашларини таъкидлайди деб айтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон президенти Сайид Иброҳим Раисий ХХР раҳбари Си Цзинпин ва бу мамлакат халқини Хитой миллий байрами муносабати билан табриклаган мактубида ҳозирги дунё шундай муаммоларга дуч келмоқдаки, уларни енгиш учун мустақил давлатларни ҳамкорлигини ошириш, умумий инсон манфаатларини таъминлаш мақсадида глобал ечимларни ўйлаб кўриш зарур деб баён этди.

Эрон президенти Эрон Ислом Республикаси Хитой раҳбарининг " глобал тараққиёти" ва " глобал хавфсизлик"  ташаббусларини қўллаб-қувватлаганига эътибор қаратиб икки халқнинг умумий манфаатларига асосланган ҳамда фаровнликни ошириш ҳамда глобал тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга  қаратилган ғоялар сифатида  олқишлаёганини таъкидлаб,  Эрон ва Хитой икки мустақил давлат сифатида бир томонламалик ва бошқа давлатларнинг ички  ишларига аралашишга қарши бўлиб, муносбатларнинг ҳар томнлама кенгайтириши учун кўплаб сабабларга эга деб эълон қилди.

Иброҳим Раисий шунингдек, томонларнинг кенг кўламли стратегик шерикни амалга ошириш бўйича жиддий иродаси алоқаларни мустаҳкамлаш ва икки давлатнинг умумий мақсад ва манфаатларини рўйёбга чиқариш учун аниқ истиқболни очади деб қўшимча қилди.

Эрон Ислом республикасини Хитой Халқ республикаси  билан икки томонлама механизмлар ва кўп томонлама келишувлар ва институтлар доирасида имкон қадар ҳар томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашга тайёрлигини таъкидлайман деб хулоса қилди,  Иброҳим Раисий.

Ёрлиқ