Эрон самолёт орқали Афғонистонга дори ва фармацевтика буюмлар юборди
Эрон Ислом Республикаси президентининг Афғонистон ишлари бўйича вакили Эрон давлатининг дори ва фармацевтика маҳслулотлари ва жиҳозлари ортилган самолётни Афғонистонга йўл олганини хабар қилди.
Эслатиб ўтамиз жума куни Афғонистон пойтахти -Кобул ғарбидаги Дашти Барчи ҳудудидаги таълим марказида содир этилган террорчилик портлаш оқибатида 53 киши қурбон бўлиб 110 киши яраланди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон президентининг Афғонистон масалалари бўйича вакили Ҳасан Козимий Қумий Эрон томонидан Кобул шаҳрига фармацевтика буюмлари ва тиббий жиҳозлар бўлган самолёт юборилганини маълум қилиб ўтган жума куни террорчилик ҳодисада жароҳатланганларни даволаш учун Эронга олиб келинганини ҳам қўшимча қилди.
Козимий Қумий шунингдек, Эрон Ислом Республикаси қурбон бўлган шахслар оилалари билан бирдамлигини эълон қилган ҳолда, исломий ва инсонпарвалик тамойиллари ва маданий умумийликларга асосланиб доимо Афғонистон халқиниг ёнида бўлади деб аниқлик киритди.
Эроннинг Афғонистон бўйича махсус вакили бундан олдин Афғонистон бошқаруви кенгаши Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмийлари билан телефон орқали суҳбатида Кобул ғарбида содир этилган терактни қоралаб, Эрон Ислом респубилкаси Афғонистон халқига ёрдам беришга тайёр деб эълон қилганди.