Эрон давлати Украина уруши учун Россияга ҳарбий дронлар юборганимиз йўқ
Эрон ТИВ матбуот котиби Украина урушида фойдаланиш учун Эрондан қурол-яроқ, жумладан учувчисиз учоқлар юборилгани ҳақидаги баъзи даъволарни рад этди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича Эрон ислом республикаси ТИВ матбуот котиби Носир Канъоний Чофий Теҳрон томонидан Украинадаги урушда фойдаланиш учун қурол-яроқ, жумладан ҳарбий учувчисиз амалиётлар юборилгани ҳақидаги баъзи даъволарга жавобан бу даъволарни ҳақиқатга тўғри келмайди деб маълум қилди.
Носир Канъоний Чофий ёлғон маълумотлар ва нохолис тахминларга асосланган асоссиз даъволарнинг айрим давлатлар ОАВларнинг Эрон Ислом республикасига қарши сиёсий ва мақсадли муҳит яратишнинг бир қисми сифтида билиши шунингг учун Эрон айбловларни ҳал қилиш учун Украина билан музокаралар олиб боришга тайёрлигини қайд этди.
Эрон ТИВ матбуот котиби Эроннинг Украина урушида фаол бетарафлигига ойдинлик киритиб. можаро бошланишиндан буён Эрон Ислом республикаси урушнинг давом этишига қарши бўлар экан, ҳар доим зиддиятни тўхтатиш ва келишмовчиликлари тинч йўл билан ҳал этиш заурлигини таъкиблаб келади ва шу муносабат билан Эрон ТИВ раҳбарининг Россия ва украиналик ҳамкасблари билан бир неча учрашувлари ва қўнғироқлари бўлиб ўтди деб эълон қилди.
Эрон ТИВ наттоғи сўзларининг бошқа қисмида Эрон Ислом республикаси аниқ ва бузилмас позицияни эгаллаб БМТ тамойиллари ва мақсадларидан келиб чиққан ҳолда барча мамлакатларнинг шу жумладан Украинанинг суверенитети, мустақиллиги, ҳудудий яхлитлиги ва интеграциялашувининг асосий тамойиларига риоя этлишини доимо таъкидлаб келмоқда деб хулоса қилди.