ХВЖ: Эрон дунёдаги 21-иқтисодий кучга айланди
(last modified Wed, 19 Oct 2022 07:51:08 GMT )
октябр 19, 2022 12:51 Asia/Tashkent
  • ХВЖ: Эрон дунёдаги 21-иқтисодий кучга айланди
    ХВЖ: Эрон дунёдаги 21-иқтисодий кучга айланди

Халқаро валюта жамғармаси Эрон иқтисодиётини дунёдаги 21- энг ийрик иқтисодиёт сифатида таништириб, 2022 йилда 171 давлат Эрондан кичикроқ иқтисодиётга эга бўлганини маълум қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, ХВЖ сўнгги ҳисоботида  2022-йилда 192 мамлакат жумладан Эроннинг ялпи ички маҳсулотлари ҳажмини башорат қилди.

ХВЖ шунингдек Эрон ялпи ички маҳсулотини бу йил сотиб олиш қобилияти индексида асосланиб 1 триллион 599 миллиард долларга етишини кутмоқда, бу ўтган йилга нисбатан 150 миллиард долларга ошади.

ХВЖнинг статистик маълумотларига биноан Эрн ислом республикаси,  2022 йилда 1 триллион 599 миллиард долларлик иқтисодиёти билан бу йил дунёдаги 21-энг йирик иқтисодий куч сифатида  тан олинган. Бундан келиб чиққан ҳолда Эрон иқтисодиёти дунёнинг бошқа 171 мамлакати иқтисодидан каттараоқ ва бу йил фақат   20 та давлат Эрондан юқори ЯИМга эга бўлади.

Польша, Таиланд, Покистон, Нидерлендия, Аргентина, Жанубий Африка, БАА, Швецария, Белгия, Швеция, Австрия, Норвегия, Португалия, Греция, Финляндия, ва Белорус бу йил Эронга қараганда кичикроқ иқтисодига эга давлатлар қаторига киради.

ХВЖ  30 триллион 740 миллиард доллар ялпи ички маҳслулотга эга Хитой иқтисодиётини жорий   2022 йилда дунёнинг энг йирик иқтисодиёти деб баҳолади.