Эрон давлати Британияга қарши санкциялар рўйхатини эълон қилди
Эрон Ислом Республикаси ТИВ-и Британия давлат муассасалари ва шахсларига қарши санкциялар рўйхатини эълон қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон ТИВ тарқатган баёнотида, тегишли ҳуқуқий қоидалар ва санкция механизмлари доирасида ҳамда қарши чора сифатида бир қатор Британия институтлари ва жисмоинй ва юридик шахсларига терроризм ва террорчилик гуруҳларни қўллаб -қувватлаш, терроризмни тарғиб қилиш ва қўзғатиш, зўравонлик ва нафратни тарқатиш, инсон ҳуқуқларини бузишда қасддан қилган ҳаракатлари учун санкциялар қўлланди деб эълон қилди.
Эрон ТИВ баёнотида, рўйхатда келтирилган Британиянинг бу жисмоний ва юридик шахслар, Эрон халқига қарши тартибсизликлар, зўравонликлар ва террорчилик ҳаракатларига сабаб бўлган фаолиятни амалга оширган деб таъкидландган.
Эрон Ислом Республикаси Британиянинг терроризм ва нафрат уйғотишга қарши кураш ҳамда инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш масаласидаги халқаро мажбуриятларини яна бир бор эслатиб, Лондон давлатнинг бу шахсларнинг ҳаракатидан қарши туришдан воз кечиши, уларнинг ҳаракатини қўллаб - қувватлаши ва уларга кўмаклашгани қўпол қоидабузарлик ҳисобланади деб эълон қилган.
Баёнотда келтирилишича, Британиянинг миллий киберхавфсизлик маркази, ҳукумат билан алоқалар штаб -квартирси, Valeant Media, Global Media ва DMA Media, форс тилидаги BBC Iran International каби тармоқлар Эрон санкциялари остидалар.
Бу сакнциялар Эрон Ислом республикасига бу шахсларни кириши ва уларга виза беришни тақиқлаш, Эрон юрисдикцияси остидаги ҳудуддаги уларнинг мол-мулки ва активларини ҳибсга олиш, ҳамда уларнинг банк ҳисоботларини Эрон Ислом жумҳуриятининг банк тизими ва молиялаширишда блокировка қилишни ўз ичига олади деб келтирган Эрон ТИВ ўз баёнотида.