Эрон БМТнинг Украинадаги учувчисиз учоқлар бўйича текширувини ноқонуний эканлигидан огоҳлантирди
(last modified Tue, 25 Oct 2022 05:55:18 GMT )
октябр 25, 2022 10:55 Asia/Tashkent
  • Эрон БМТнинг Украинадаги учувчисиз учоқлар бўйича текширувини ноқонуний эканлигидан огоҳлантирди
    Эрон БМТнинг Украинадаги учувчисиз учоқлар бўйича текширувини ноқонуний эканлигидан огоҳлантирди

Эроннинг БМТдаги доимий вакили бу халқаро ташкилотнинг Украинадаги урушда дронлардан фойдаланиши билан боғлиқ асоссиз иддаолари бўйича тергови 2231- сонли резолюция доирасида ноқонуний ҳисобланади ва БМТ Ғарб давлатларининг " менюси" га кўра ҳаракат қилмаслиги керак деб таъкидлади.

Эрон телерадиоокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом Респубикасининг БМТдаги элчиси ва доимий вакили  Амир Саъид Ирвоний, Ғарб давлатлари Хавфсизлик кенгашининг 2231-сонли резолюяси билан Украина урушида дронлардан фойдаланиш ўртасида ёлғон ва чалғитувчи талқинлари асосида ёлғон алоқа ўрнатишга ҳаракат қилмоқда. Ҳолбуки 2231-сонли резолюция қурол экспортини тақиқланмаган ва БМТ котибиятига ушбу терговни ўтказиш учун зарур кўрсатмалар ва имкониятлар бермаган деб қўшимча қилди.

Эроннинг БМТдаги ушбу етакчи дипломати  АҚШ ва Европа учлиги  ҳужжатсиз материаллар, ёлғон тахминлар ва БМТ хавфсизлик кенгашининг 2231-сонли резолюциясини  бузувчи, ўзбошимчалик  ва ушбу резолюция ва Украинадаги можароларда учувчисиз самолётларда фойдаланиш ўртасида нотўғри алоқа ўрнатиб Эрон ислом жумҳуриятига қарши  иддаоларини оқлашга уринмоқда деб аниқлик киритди.

Эрон Ислом Республикасининг БМТдаги доимий вакили ва элчиси Ғарб давлатларининг айниқса Франция, Британия, Германия ва АҚШнинг Эрон Ислом  Республикасининг 21 октяьбрь БМТ Хавфсизлик кенгашида ўртага қўйилган Украина рушида фойдаланиши учун Россияга дрон сотиши хусусидаги давъоларини рад этиб маҳкум қилди.