БМТ Шерозда содир бўлган террорчилик ҳужумни кескин қоралади
БМТ Бош котиби матбуот котиби чиқарган баёнотида Эроннинг Шероз шаҳридаги Шоҳчароғ зиёратгоҳида содир этилган терактни қоралади.
БМТнинг интернет сайтига кўра, БМТ Бош котиби Антонио Гуттерешнинг матбуот котиби Эроннинг Шероз шаҳрида жойлашганг Шоҳчероғ зиёратгоҳида юз берган терактни қоралаб баёнот чиқарди.
БМТ Бош котиби матбуот котиби Стефан Дюжарикнинг баёнотининг матни қуйидагича:
БМТ Бош котиби ИШИД террорчи гуруҳи жавобгарликни ўз зиммасига олган Эрон Ислом Жумҳуриятининг Шероз шаҳридаги Шоҳчароғ зиёртгоҳида содир этилган терактни кескин қоралади.
Ҳаққтатан ҳам диний ва мазҳабий зиёратгоҳларга қарши бундай ҳужумлар пасткашлик ва ёвузликнинг ёрқин нишонасидир.
БМТ ҳам диний маросимларни ўтказиш ҳолида бўлган тинч аҳолига қарши бундай терактни уюштирган ва унинг сабабчиларига адолат доирасида ҳукм чиқарилишини исатйди..
БМТ шунингдек Эрон Ислом жумҳурияти ҳукумати , халқи ва бу ёвуз ҳодисада қурбон бўлганлар яқинларига чуқур ҳамдардлик билдириб яралананларни шифо топишини истайди.