Жорий йил 11 ноябрда Эрон қозоғистонлик тадбиркорлар учун визани бекор қилади
Эрон Ислом республикаси қишлоқ хўжалиги вазири эронлик тадбиркорлар, сайёҳлар ва ҳайдовчилар учун Қозоғистонга 14 кунлик визалар бекор қилинганига тўхталиб, 11 ноябрь кунидан бошлаб Қозоғистон тадиркрлари ва сайёҳлари учун ҳам Эрон визасининг бекор қилишни амалга оширилишини маълум қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон қишлоқ хўжалиги вазири Сайиджавод Содотийнажод Теҳрон шаҳрида Қозоғистон Бош вазири ўринбосари, савдо вазири Серик Жомангарин ва унга ҳамроҳик қилаётган делегация билан учрашувида Теҳрон давлати Эрон ва Қозоғистон ўртасидаги савдо ҳажмини 3 миллиард долларга етказмоқчи деб баён этди. Эрон қишлоқ хўжалиги вазири ўз сўзларида ҳозирда Эроннинг техник ва муҳандислик делегацияси Қозоғистонда бўлиб йўл қурилиши, сув таъминоти, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда музокаралар олиб бормоқда деб эълон қилди.
Эрон қишлоқ хўжалиги вазири Сайиджавод Содотийнажод Қозоғистон, Туркманистон ва Эрон коридори ҳақида гапириб, тарифларни унификация қилиш жуда муҳим ва божхонада бу орада зарур чоралар кўрилди деб қўшимча қилди. Содотийнажод шунингдек Қозоғистон президентининг Эронга ташрифи чоғида Эрон - Қозоғистон-Туркия биринчи контейнер поезди очилганини билдириб, Эрон Хитойдан Туркияга бу йўналиш кенгайиришни олқишлайди ва Хитойдан Европага йўналишда Хитой товарлари транзитини Эрондан таъминлашни сўради.
Қозғистон Бош вазири ўринбосари, савдо вазири Серик Жумангарин ҳам бу учрашувда икки давлат ўртасидаги алоқарларнинг ўсиши, ривожланиши ва кенгайиш тезлиги яхшидир, аммо буйруқ эсса 3 миллиард доллар дажарасига етиши керак деб айтди. У шунингдек чоршанба куни Қозғистон терминали Бандар Аббосдаги шаҳид Ражоий портига қурилади деб аниқлик киритди.