ноябр 03, 2022 11:15 Asia/Tashkent
  • Ҳиндистон Эроннинг Чобаҳор портиниг Марказий Осиё билан савдодаги ролига алоҳида эътибор қаратмоқда
    Ҳиндистон Эроннинг Чобаҳор портиниг Марказий Осиё билан савдодаги ролига алоҳида эътибор қаратмоқда

Ҳиндистон ТИВ раҳбари Эроннинг Чобаҳор портининг шимол-жануб коридорини кенгайтиришдаги аҳамияти ва бу вазиятдан Марказий Осиё давлатлари иқтисодий тараққиёт йўлида фойдаланиш имконияти мавжудлигини яна бир бор таъкидлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Ҳиндистон ТИВ раҳбари  Субраниям Жайшенкар ўз сўзларида Чобаҳор порти ва Эрон орқали ўтадиган "шимол-жануб" халқаро транспорт коридорини Марказий Осиё ривожланишиниг асосий омиллари сифатида белгилади ва билвосита Хитой ва Покистон иқтисодий коридорини Ҳиндистон суверенитинети бузганликда айблади.

Ҳиндистон ташқи ишлар вазири шунингдек Чобаҳор порти ва шимол-жануб йўлаги минтақанинг иқтисодий салоҳиятини рўёбга чиқариши мумкин деб қўшимча қилди.

Эроннинг Чобаҳор порти стратегик жойлашуви ва денгизга чиқиш имкони бўлмаган Афғонистон, Туркманистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистон каби давлатлар учун очиқ сув ҳавзаларига энгг яиқн чиқиш билан алоҳида аҳамиятга эгадир.

Ёрлиқ