Эрон президенти: Эроннинг минтақадаги ижобий фикрсиз ҳеч қандай тенгликка эришиб бўлмайди
Эрон президенти буюк Эрон халқи ўзининг улуғвор Инқилоби билан зулм ва мустамликачиликка қарши курашни кун тартибида қўйганига тўхталиб, Эрон Ислом ремпубликасининг минтақадаги ижобий фикрсиз ҳеч қандай мувозанат ва тенгликка эришиб бўлмайди деб айтди.
Бугун- жаҳон мустабидлари ва зўравон қудратига қарши кураш миллий кунида бутун Эрон мактабларида қўнғироқ чалинди. Эронлик ўқувчилар бу рамзли маросимда зўравонларга қарши шиорларини эълон этиб, 13 обон санасини улуғладилар
Эрон талабалари ахборот агентлиги -ИСНО нинг хабар қилишича, Эрон Ислом республикаси президенти Сайид Иброҳим Раисий, бугун Теҳронда зўравон қудратларга қарши кураш куни муносабти билан бўлиб ўтган улкан жамоат марши ва юришида АҚШда ҳукмрон режимини зўравонлик рамзи ва ташқи кўринишини шарҳлар экан, АҚШ режими бугунги кунда Эроннинг минтақада катта таъсири борлигини яхши билади ва Эроннинг минтақадаги ижобий фикрсиз ҳеч қандай тенгликка эришиб бўлмайдиганидан ҳам хабари бор деб қайд этди.
Эрон президенти Эрон минтақани АҚШ қўлидан ҳимоя қилиш учун минтақада ҳаракат қилганини ва генерал шаҳид Қосим Сулаймонийнинг дунёда терроризга қарши кураш рамзига айланганини эслатиб, Афғонистон, Сурия, Ироқ, минтақа ва дунё халқларининг озодлик йўлида олиб келган нарсалар кўз онгимизда деб айтди. Раисий ўз сўзларида АҚШга хитобан: бу давлатларнинг аҳволини, озодлик йўлида халқларни қандай қул қилиб қўйганизниги, терроризмга қарши курашмаганингизни кўриб турибмиз, лекин шуни билингки сиз Ливия ва Сурия каби баъзи давлатлар учун яратган версияни Эронда амалга ошира олмайсиз деб таъкидлади.
Раисий шунингдек АҚШ урушларда ва хунрезликларда асосий рол ўйнаб ўз манфаатларини таъминлаш учун халқар манфаатларини йўқ қилишга уринаётганига тўхталиб, Жо Байденнинг тартибсизликларни қўллаб-қувватловчи баёнотларига муносабат билдирар экан,АҚШ президенти Эронни гуё озод қилишни иддао қилмоқда, аммо Эрон 43 йил олдин озод бўлган ва АҚШ асирига айланмади ва ҳеч қачон АҚШ учун соғин сигирга ҳам айланмайди деб эълон қилди.
Эрон президенти, зўравон ва мустамликачилик руҳияси халқларнинг сўзи ва овозини мос бўлишини истамаётганлигини таъкидлаб, Эрон Ислом республикасининг тиббиёт, вакцина ва фазо саноати соҳасидаги баъзи юутуқларини санаб ўтиб, Эрон ёшлари минтақа ва дунёда махсус устунликка эга ва Эроннинг тараққиёт ва ривожланиш " поезди" ни таҳдид а санкциялар билан секинлаштириш мумкин эмас деб аниқлик киритди.
Эрон президенти ўз сўзлаида Эроннинг қудари фақат ракета ва ҳарибй қудратда эмас бизнинг қудратиимз бутун исломий мамлакат бўйлаб 13-обон кун миллионлаб одамлар иштиркидир деб хулоса қилди.