Эрон хавфсизлик вазири: Британия Эронда нотинчликларни вужудга келтиргани учун товон тўлайди
Эрон Ислом республикаси хавфсизлик вазири мамлакатда тартибсизликларни келтириб чиқаришда душманларнинг ролига тўхталиб, Эронда тартибсизликлар ва нотинчлик яратишлари учун Британия товон тўлайди деб таъкидлади.
Барчага маълумки сўнгги пайтларда Эронда Маҳсо Аминийнинг ўлими баҳонасида содир бўлган тартибсизикларнинг юзага келиши Эрон Ислом республикасининг ташқи душманлари томонидан Эроннинг ички ишларига аралашиши ва имкон қадар кўпроқ тартибсизликлар қўзғатиш учун имконият сифатида фойдаланишга яна бир бор сабаб бўлди.
Эрондаги сўнгги тартибсизликларда АҚШ ва баъзи Европанинг сиёсий етакчилари уларнинг ОАВлари ҳамда Ғарб томонидан қўллаб-қувватлайдиган форс тилидаги ОАВлари тергов қилинаётган фожиали воқеадан нотўғри ва ғаразли фойдаланишади. Бу ғаразли ОАВ ва Ғарб сиёсатчилари Эрон миллатининг ҳуқуларини қўллаб-қувватлаш шиори билан бор куч қудрати билан давлат хавфсизлигини бузувчилар ва тартсибсизликларни қўллаб-қувватлашга уриндилар.
Эрон хавфсизлик вазири Ҳужжатулислом вал муслиимин Сайид Исмоил Хатиб, Ислом Инқилоби Олий раҳнамоси Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий асарларини сақлаш ва нашр этиш идораси билан суҳбатда мамлакатдаги сўнгги ҳодисаларда сионистик режимнинг аралаушви, Англия таблиғотлари ва Саудия Арабистоннинг молиялаштириши яққол маълум деб қўшимча қилди.
Эрон хавфсизлик вазири, ҳужжатулислом вал муслимин Сайид Исмоил Хатиб Эрон ҳеч қачон Британия каби бошқа мамлакатдаги террорчилик ҳаракатлари ва ишончсизлигини қўллаб- қувватламайди, лекин бу мамлакатларда ҳам ишончсизлик пайдо бўлишининг олдини олишини ўз зиммасига олмайди шунинг учун Британия Эронни хавфсиз ҳолатга келтириш мақсадида қилган ҳаракатари учун товон тўлайди деб қайд этди.
Эрон Ислом республикаси хавфсизлик вазири қўшимча қилиб айтдики, Эрон интернейшнл телеканали Эрон хавфсизлик органи томонидан террорчи ташкилот сифатида аниқланганини билдириб, бу тармоқ агентлари Эрон Хавфсизлик вазирлиги томонидан қидирувга берилади ва бу террор ташкилоти билан ҳар қандай алоқа террорчилик ҳудудга кириш ва миллий хавфсизликка таҳдид солиш деб ҳисоблайди.