Исломий Инқилоб соқчилар корпуси Ироқ Курдистонидаги террорчилар позицияларини артиллерия билан нишонга олди
(last modified Mon, 14 Nov 2022 08:29:42 GMT )
ноябр 14, 2022 13:29 Asia/Tashkent
  • Исломий Инқилоб соқчилар корпуси  Ироқ Курдистонидаги террорчилар позицияларини  артиллерия  билан нишонга олди
    Исломий Инқилоб соқчилар корпуси Ироқ Курдистонидаги террорчилар позицияларини артиллерия билан нишонга олди

Эрон Ислом Инқилоби соқчилар клрпусининг қуруқликдаги қўшинлари яна бир марта Ироқнинг шимолий минтақаида жойлашган сепаратистик ва терроричлик гуруҳлар позицияларига қарши амалиётида бу террорчилар позицияларини ракета ва артиллерия билан нишонга олди.

Эрон телерадиокомпаниянинўзбек тиигс айтининг хабар қилишича, Ислом Инқилоби соқчилар корпуси  бугун Ироқнинг Курдистон минтақасида жойлашган бўлғинчи террорчи гуруҳлар позицияларига артиллерия ва ракета зарбалари берилганини эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз 24-сентябр куни ҳам Ироқнинг Курдистон минтақасида жойлашган бўғинч ва  террорчи гуруҳларни бир неча бор огоҳлантирганидан кеин Ислом Инқилоби соқчилар корпуси кучлари қуруқликдаги қўшинлари бу террорчиларнинг позицяларига кучли зарбалар берганди.

Ислом Инқилоби соқчилар корпуси шунингдек бу амалиётлардан кейин ракета ва дрон ҳужумлари террорчилар фаолияти тўхтатилмагунича давом этишини ҳам маълум қилганди.

8 октябрь куни Эрон ислом Инқилоби соқчилар корпуси қўшинлари террорчиларнинг позицияларига ҳужум олдиндан бегиланган нишонни йўқ қилинганидан сўнг ҳозиргача тўхтатилган аммо ракета ва дрон ҳужумларининг давом этиши Ироқнинг Курдистон минтақаси расмийларининг келажакдаги ҳатти -ҳаракати боғлиқ бўлади деб эълон қилди.

Олдинроқ Ислом Инқилоби  соқчилар корпуси қуруқликдаги қўшинлари қўмондони генерал Муҳаммад Покпур Ироқ шимолидаги  Курдистон минтақаси ҳукумати Инқилобга қарши террорчи гуруҳлар ва фитначилар фаопиятини тўхтатиш бўияча қарор қабул қилиши зарурлигини таъкидлаган эди.

У шунингдек Эрон Ислом Республикаси кучлари операцияси Ироқнинг Курдистон ҳудудида жойлашган аксилинқилобий ва сепаратистик террорчилик гуруҳлари тўлиқ қуролсизлантирилгунига қадар давом этади деб аниқлик киритганди.

Ёрлиқ