Козимий Қумий: минтақа хавфсизлиги Афғонистондаги барқарорлик гаровидадир
Эрн Ислом республикаси президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили ўз сўзларида минтақанинг барқарорлиги ва хавфсизлиги Афғонистоннинг хавфсизлик ва барқарорлик гуруҳида ва минтақа давлатларининг жиддий қарори барқарор ва хавфсиз Афғонистонни яратишга ёрдам беришдир деб айтди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Афғонистон бўйича Москва саммитида қатнашиш учун Россияга сафар қилган Эрон Ислом Республикачи президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Ҳасан Козимий Қумий бугун йиғилиши чоғида Россия матбуот котибига берган интервьсида Афғонистондаги воқеалар ушбу мамлакат халқи, минтақа давлатлари ва халқаро хавфсизлик учун муракаб шаоитларни яратди деб таъкидлади.
Козимий Қумий ўз сўзларида Афғонистондаги воқеалар ушбу мамлакат халқи, минтақа давлатлари ва халқаро хавфсизлик учун мураккаб шароитларни яратди. Ўттиз йил даоимдаги АҚШ тажовузлари бу мамлакат инфратузлмасини йўқ қилишдан бошқа ҳеч натижа келтирмади. АҚШнинг Афғонистондан режали равишда чиқиб кетишидан кейин эса бу давлатлари сиёсий, хавфсизлик, иқтисодий ва ҳатто ижтимоий соҳадаги шароитлар жуда қийинлашди.
Эслатиб ўтамиз Афғонистон мавзуси бўйича Москва йиғилиши бугун Кобул ва Толибон ҳукумати вакиллари иштирокисиз 14 давлат жумладан Эрон Ислом Республикаси ва Ўзбекистон вакилари иштирокида бошланди. Хабарга кўра АҚШ биринчи марта бу учрашувда таклиф қилинмаган.
Москва йиғилиши қатнашувчилари Афғонистон хавфсизлик масалалари жумладан мамлакатда террорчи гуруҳлар мавжудлигидан хавотирини муҳокама қилиб, Афғонистондаги вазиятни барқарорлатириш ва тинчлантиришга ёрдам бериш йўллари бўйича фикр алмашади.