Эрон президенти: Эрон билан муносабатларидаги иккиюзламачилик мунофиқларини пушаймон бўлишига олиб келади
(last modified Sun, 20 Nov 2022 06:45:47 GMT )
ноябр 20, 2022 11:45 Asia/Tashkent
  • Эрон президенти: Эрон билан муносабатларидаги иккиюзламачилик мунофиқларини пушаймон бўлишига олиб келади
    Эрон президенти: Эрон билан муносабатларидаги иккиюзламачилик мунофиқларини пушаймон бўлишига олиб келади

Эрон Ислом Республикаси президенти Теҳроннинг адолатли келишувга эришишга тайёр бўлган позициясини таъкидлаб, Эрон билан муносабатларидаги иккиюзламачилик мунофиқларини пушаймон қилишини айтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом Республикаси президенти Сайид Иброҳим Раисий кеча Теҳронда Уммон ТИВ раҳбари Ас-Сайид Бадр Ал-Бусаъидийни қабул қилганида баъзи минтақавий ва халқаро томонлар мунтазам равишда ҳамкорлик қилади ва хабарлар орқали ҳамкорлик ва муносабат қилишга даъват қилади аммо амал майдонида уларниг ҳати-ҳаракатлари сўзларидан  фарқ қилади деб маълум қилди.

Эрон Ислом Респуликаси президенти бугунги кунда зўравон қудратлар ва уларнинг бошида АҚШнинг Эрон халқига қарши душманликлари ҳеч кимга яширин эмас. АҚШнинг Эрон халқининг  тараққиётига қарши ғазаби ва ўжарлиги ўтган қирқ йилликда ҳамиша давом этган ва мувафақиятсизликка учраган, аммо АҚШ ўз мувафаққиятсизликларидан сабоқ олмаган деб аниқлик киритди.

Эрон президенти Уммоннинг халқаро масаларини илгари суришда Эрон билан ҳамкорлик қилиш борасидаги принспиал позициясини юқори баҳолади ва Теҳрон ва Масқат муносбатларини мустаҳкам ва илдизли деб атади.

Иброҳим Раисий ўз сўзларида душманларнинг  истак-хоҳишига қарамай, бу алоқалар кундан-кунга кенгайиб бораётганини ва охирги ойларда икки давлат ўртасидаги келишувларни  амалга ошириш йўлида ижобий қадамлар қўйилганини қўшимча қилди.

Уммон ТИВ раҳбари Сайид Бадр Ал-Бусаъидий ҳам Эроннинг санкцияларни бекр қилиш бўйича музокаралардаги позицияси ва ёндашувини қўллаб-қувватлашини маълум қилиб, Эроннинг собит қадами ва ҳалол ҳатти-ҳаракатлари натижасида  эришишига ишонамиз деб таъкидлади.