Эрон президенти Теҳрон ва Остона ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамланишига умид билдирди
(last modified Tue, 22 Nov 2022 06:38:03 GMT )
ноябр 22, 2022 11:38 Asia/Tashkent
  • Эрон президенти Теҳрон ва Остона ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамланишига умид билдирди
    Эрон президенти Теҳрон ва Остона ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамланишига умид билдирди

Эрон президенти қозоғистонлик ҳамкасби билан суҳбатида Теҳрон ва Остона муносатбатлари доимо ривожланиб келган ва икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик ва алоқалар янада мустаҳкамланишига умид қиламиз деб таъкидлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг  хабар қилишича, кеча Қозоғистон президенти Қосим Жомарт Токаев билан телефон орқали суҳбатда Сайид Иброҳим Раисий уни президентлик сайловларида қайта сайлангани билан табриклаб, Теҳрон ва Остона ўртаидаги муносабатлар доимо ривожланиб бормоқда ва жаноби олийларининг президентлигингизнинг янги муддатида икки давлат ўртасидаги ўзаро алоқалар ва муносабатлар янада мустаҳкамкаланишига умид қиламиз деб қўшимча қилди.

Иброҳим Раисий шунингдек Эрон ва Қозоғистон президентларининг кўплаб учрашувларида эришилган яхши келишувларга тўхталиб ўтиб, яқин келажакда Теҳрон ва Остона ҳамкорлик комиссиясининг 18- йиғилиши бўлиб ўтади бу икки томонлама келишувларини амалга ошириш ва икки давлат ўртасидаги муносабатлар даражасини айниқса иқтисодий соҳада юксалиш йўлида фойдали ва самарали натижалар бериши мумкин деб қўшимча қилди.

Раисий ва Жомарт Токаев ўртаидаги телефон мулоқотида Қозоғистон президенти ҳам Раисийнинг Қозоғистонга қилган хайрихохлиги учун миннатдорчилик билдириб, Эрон Қозоғистоннинг яқин қўшниси ва дўсти бўлиб икки давлат икки томонлама ва минтақавий ҳамкорликни кенгайтириш учун кўплаб имониятлар ва соҳаларга эга деб изоҳлади.

Қозоғистон президенти, ўз ҳукумат мутассаддиларига икки давлат ўртасидаги муносабатларни, айниқса иқтисодий соҳада мустаҳкамлаш ва чуқурлаштириш учун имкон қадар ҳаракат  қилишга буйруқ берди.