ноябр 23, 2022 13:06 Asia/Tashkent
  • Раисий Белорус Бош вазирига хитобан: мустақил давлатлар алоқаларини мустаҳкамлаш санкцияларни енгишда муҳим рол ўйнайди
    Раисий Белорус Бош вазирига хитобан: мустақил давлатлар алоқаларини мустаҳкамлаш санкцияларни енгишда муҳим рол ўйнайди

Эрон президенти Белорус Бош вазири билан учрашувида мустақил давлатлар ўртасидаги алоқаларни ривожантириши санкциялардан чиқишнинг самарали усулларидан бири эканлигини таъкидлаб, Эрон ва Белорусининг муносбаталар даражасини яхшилаш борасидаги жиддий иродаси, ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш йўлидаги мумкин бўлган тўсиқларни бартараф этади деб таъкидлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, бугун Эрон Ислом республикаси президенти Сайид Иброҳим Раисий  Белорус Бош вазири Роман Главченкони қабул қилганида , Теҳрон ва Минск ўртасидаги муносабатлар доимо дўстона муносабат бўлиб келганини ва давлат раҳбарлариниг яқинда ўтказган учрашувларида икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтиришига алоҳида эътибор қаратиб, мустақилликни сақлаб қолишга қаратилган саъй-ҳаракатлари туфайли золимона санкцияларга дучор бўлган мамлакатларнинг муносабатларини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш санкцияларни  зарарсизлантириш ва бартараф этишнигг самарали ечимларидан биридир деб таъкидлади.

 Эрон президенти Иброҳим Раисий  шафқатиз ва мисли кўрилмаган санкцияларга қарамай, Эрон Ислом Республикаси барча соҳаларда жумладан иқтисодий соҳада сезиларли мувафақиятларга эришганига эътибор қаратиб, бугунги кунда Эрон ва Белоруссия бир-бири билан ўзаро муносабатларни ривожантириш учун турли хил ва таъсирчан имкониятларга эгалар деб маълум қилди.

Белорус Бош вазири Роман Главчеко ҳам ушбу учрашувда Эрон Ислом республикасининг  минтақавий ҳамкорликни кучайтиришга бўлган ёндашуви икки давлат ўртасидаги муносбатлар даражасини яхшилаш учун янги истиқболларини яратганини таъкидлаб, икки давлат ўртасидаги муносабатлар доимо дўстона бўлиб, Теҳрон ва Минск халқаро майдонда конструктив ҳамкорлик қилиб келган. Белорус Бош вазири ҳам бу учрашувда бугунги кунда икки давлат ўртасидаги сиёсий мувофиқлаштириш энг юқори даражада ва иқтисодий алоқаларни кенгайтириш вақти келди деб эълон қилди.

Ёрлиқ