ноябр 25, 2022 13:48 Asia/Tashkent
  • Инсон ҳуқуқлари кенгашининг Эронга қарши резолюцияси Эрон Ташқи ишлар вазирлиги томонидан қораланди
    Инсон ҳуқуқлари кенгашининг Эронга қарши резолюцияси Эрон Ташқи ишлар вазирлиги томонидан қораланди

Эрон Ислом Жумҳурияти Ташқи ишлар вазирлиги баёнот бериб, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари кенгашининг Эронга қарши резолюциясини қоралаб, уни ғарб давлатларидан иборат кичик бир гуруҳнинг Эронга қарши ҳаракати деб атади ва бутунлай рад этди.

 Эрон Ислом Жумҳурияти Ташқи ишлар вазирлиги ушбу баёнотда эълон қилди: бир неча Ғарб давлатларининг Эронга қарши резолюцияни Инсон Ҳуқуқлари Кенгашига юклашда Эронга қарши ҳаракатларни кескин қоралаймиз.

Баёнотда қўшимча қилинади: Инсон Ҳуқуқлари Кенгаши яна бир неча давлатнинг қисқа муддатли манфаати учун суиистеъмол қилингани жуда ачинарли.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги марҳум Маҳса Аминийнинг фожиали вафотидан яна бир бор таассуф изҳор этиб, эслатиб ўтдики, Амини хоним вафоти билан Эрон Ислом Жумҳуриятининг барча юқори мартабали амалдорлари диний таълимотлар, Эрон Ислом Жумҳуриятининг илғор конституция ва   Эрон сивилизациялашган маданиятига асосланган ҳақиқий инсон ҳуқуқлари нуқтаи назаридан бу нохуш ҳодисага масъулият билан ёндашдилар.

Ушбу баёнотда айтилади; Эрон Ислом Жумҳуриятининг бундай ёндашуви мамлакат олий мансабдор шахслари, тегишли идора ва муассасаларнинг ташвиш ва масъулиятини кўрсатади. Бундан ташқари, ушбу ёндашув миллий жавобгарлик, ички қонунлар, инсонпарварлик тамойиллари, шунингдек, халқаро механизмларга аъзолик мажбуриятларини ҳурмат қилиш ва уларга риоя қилиш асосида қабул қилинди.

Ушбу баёнот қўшимча қилади; Охирги икки ойда айрим намойишчилар зўравонлик ва куч ишлатиш асосида тартибсизликлар келтириб чиқариши, шунингдек, сўнгги икки ойда хориждан уюштирилган провокация ва аралашувлар, айрим шахслар ва қуролли гуруҳларнинг турли кўринишдаги террорчилик ҳаракатларига қўл уришига қарамай, бироқ Эрон хавфсизлик кучлари тартибсизликларга максимал даражада босиқлик билан қаршилик кўрсатди ва ўнлаб полиция ва хавфсизлик кучлари шаҳид бўлди, бир неча минг киши яраланди.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги немис режими ва Инсон ҳуқуқлари кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишининг бошқа асосчиларининг ҳаракати, шубҳасиз, тарихий хато ва кўп қиррали сиёсий мақсадлардан келиб чиққанлигини таъкидлади.

Бу баёнот давомида айтилишича; Ачинарлиси шундаки, маълум бир гуруҳ давлатлар томонидан инсон ҳуқуқлари масаласига оппортунистик ёндашувлар ва воситали тарзда суиистеъмол қилиниши Инсон ҳуқуқлари кенгашини қутбга солиб, кескинликни кучайтирди. Шубҳасиз, бундай ёндашув нафақат инсон ҳуқуқларини таъминлашга ёрдам бермайди, балки уни баъзи давлатларнинг жаҳон ҳамжамиятининг бошқа аъзоларига нисбатан сиёсий ва душманлик мақсадлари қурбонига айлантиради.

Ёрлиқ