Эрон ТИВ раҳбари БМТ Бош котиби билан телефон суҳбатида: Теҳрон мулоқотни энг яхши вариант деб билади
(last modified Sat, 03 Dec 2022 06:50:00 GMT )
декабр 03, 2022 11:50 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ раҳбари БМТ Бош котиби билан телефон суҳбатида: Теҳрон мулоқотни энг яхши вариант деб билади
    Эрон ТИВ раҳбари БМТ Бош котиби билан телефон суҳбатида: Теҳрон мулоқотни энг яхши вариант деб билади

Эрон ТИВ раҳбари ва БМТ Бош котиби ўзаро манфаатли икки томонлама, минтақавий ва халқаро масалала юзасидан фикр алмашдилар.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон ТИВ раҳбари Ҳусейн Абдуллоҳиён кеча БМТ Бош котиби Антгонио Гуттереш билан телефонн орқали суҳбатда Эрон Ислом Республикасининг Украинадаги уруш билан боғлиқ ўзгариларга нисбатан принспиал нуқтаи назарини тушунтириб, бу урушнинг илдизини НАТОнинг шарққа томон кенгайишига бориб тақалишини таъкидлади ва  Эрондан Россияга қурол юборишни Украина урушида Ғарбнинг Украинага қурол ёрдамини қонунийлаштириш мақсадида қўййилган асоссиз айблов сифатида баҳолади.

Эрон ТИВ раҳбари Теҳроннинг Россия ва Украина ўртасидаги урушни тўхтатиш бўйича доимий саъй-ҳаракатларни баён этиб, Европада барқарор тинчликка чақирди.

Эрон ташқи ишар вазири Амир Абдуллоҳиён  Эрон ислом республикасидаги ички ўзгариларга ҳам ишора қилиб АҚШ ва бир қанча Ғарб давлатларнинг нотўғри маълумотлардан фойдаланиши ва халқаро механизмларни мақсадли суиистеъмол қилиш йўли билан Эронда тартибсизликлар ва террорни рағбатлантириш соҳасидаги ҳаракатларини таърифлади..

Теҳроннинг дипломатия ва мулоқотнинг энг яхши варианти сифатида баҳолаган Эрон ТИВ раҳбари Эрон Ислом Республикаси бошқа вариантлар олдида ҳеч қачон жим ўттирмайди деб изрҳлади.

БМТ Бош котиби Антонио Гуттереш ҳам минтақавий мулоқотлар давом эттиришига урғу бериб, Теҳроннинг Украинадаги урушни тўхатишга қаратилган саъй-ҳаракатларини ўт очишни тўхтатиш ва муаммони ҳал қилишга олиб келишига умид билдирди.

Гуттереш ўз сўзларида Эрон Ислом Республикасининг Эрон ичидаги воқеалар билан шуғулланиш учун миллий қўмита тузиш ташаббусни ижобий қадам сифатида баҳолади.

БМТ Бош котиби Эроннинг Ямандаги сиёсий инқирозни ечимдаги ёрдамини юқори баҳолаб, мулоқот ва дипломатия минтақа ва дунё муаммоларини ҳал қилишнинг тўғри йўли эканлигини таъкидлаб Теҳроннинг бу соҳадаги ролини давом эттириши зарурлигини маълум қилди.

Ёрлиқ