Эрон давлати ХХР раҳбарини Саудия Арабистонига сафари чоғидаги баёнотига муносабат билдирди
(last modified Sat, 10 Dec 2022 09:24:04 GMT )
декабр 10, 2022 14:24 Asia/Tashkent
  • Эрон давлати ХХР раҳбарини Саудия Арабистонига сафари чоғидаги баёнотига муносабат билдирди
    Эрон давлати ХХР раҳбарини Саудия Арабистонига сафари чоғидаги баёнотига муносабат билдирди

Эрон президентининг сиёсий ўринбосари Хитой раҳбарининг Саудия Арабистонига сафаридаги баёнотига жавоб қайтарди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом республикаси президентининг сиёсий ўринбосари Муҳаммад Жамшедий Хитой раҳбарининг Саудия Арабистонига сафари чоғидаги баёнотларига жавобан, твиттер саҳифасида,  хитойлик ҳамкасблар Саудия Арабистони ва АҚШ режимлари Суриядаги ИШИД ва Ал-Қоида террорчи гуруҳларини қўллаб -қувватлаб, Яманни шафқатсиз ҳарбий тажовуз билан вайрон қилганида айнан Эрон давлати минтақада барқарорлик ва хавфсизликни ўрнатиш, терроризмнинг шарқ ва ғарбга тарқалишини олдини олиш учун террорчилар билан курашганини эсга келтиришлари керак деб таъкидлади.

ХХР раҳбари Си Цзинпиннинг Саудия Арабистонига сафар чоғида икки давлат қўшма баёнот чиқардилар ва унинг бир қисмида Эрондан бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик сўралган.

Баёнотда  Эроннинг яхши қўшничилик тамойилига ҳурмат қилиши муҳимлиги таъкидланган.

Хитой ва Саудия Арабистони Эроннинг ядровий дастури тинчлигини таъминлаш учун Халқаро Атом энергияси агентлиги билан ҳамкорлик қилишни сўрадилар.