декабр 12, 2022 14:41 Asia/Tashkent
  • Носир Канъоний: Эрон давлати Европа Иттифоқи ва Британияга қарши янги санкциялар киритади
    Носир Канъоний: Эрон давлати Европа Иттифоқи ва Британияга қарши янги санкциялар киритади

Эрон ТИВ матбуот котиби Теҳрон ҳукуматининг Европа Иттифоқи ва Британияга қарши янги санкциялар қўллашини хабар қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, бугун Эрон Ислом республикаси ТИВ матбуот котиби Носир Канъоний Чофий,  ҳафталик пресс-конференцияси чоғида мухбирлар билан суҳбатида Европа Иттифоқи ва Британияга қарши янги санкциялар жорий этилиши ҳақида гапириб, бизга очко ва имтиёз олиш учун сиёсий босимлар таъсир қилмайди деб изоҳлади.

Носир Канъоний Чофий ўз сўзларида Европа Иттифоқи билан боғлиқ баъзи муассасалар ва Европа Иттифоқи шахсларига қарши янги санкциялар рўйхатини, ҳамда Англиянинг баъзи институтлари ва бу давлатнинг айрим шахслар ва расмийларига қарши санкцияларни эълон қиламиз ва қўллаймиз деб қайд этди.

Эрон Ислом республикаси бу давлатларнинг нотўғри ва конструктив бўлмаган ҳатти-ҳаракатларини олдини олиш учун ўз имкоинятлар ва қонуний ҳуқуқларидан фойдаланишдан тортинмайди ва ҳар қандай конструктив бўлмаган ҳатти-ҳаракатларга ўз вақтида жавоб қайтаради деб таъкидлади Канъоний.

У шунингдек хориждаги баъзи форс тилидаги ОАВ нинг тажовузкор ва провакацион позицияларига ҳам тўхталиб, Британия ҳукуматнинг бу тармоқларни ўз ҳудудида жойлаштиришдаги масъулияти ва улар учун ажратилган майдонни инкор этиб бўлмайди ҳамда ўз ҳудудида бундай жиноятлар содир этган давлат сифатида қонуний жавобгарликка эга ва Эрон фуқаролари олдида ҳам жавобгардир деб қўшимча қилди.

Эрон ТИВ матбуот котиби Хитой ва Арабистоннинг қўшма баёнотига ҳам ишора қилиб, Эрон Хитой расмийси иштирокида Форс Кўрфази ҳамкорлик кенгашининг 43-саммитининг якуний баёнотида келтирилган ҳар қандай асоссиз айбловларни қоралайди ва Эроннинг ядровий дастури билан боғлиқ масалаларга келсак биз ушбу баёнот мазмунини рад этамиз деб маълум қилди.

Канъоний сўзларининг бошқа қисмида Эроннинг Бумусо, Тунби бузург ва Тунби кучак ороллари ҳақидаги даъволарни Эрон ички ишлари ва ҳудудий яхлитлигига аралашиш демакдир аниқлик киритди.

Ёрлиқ