декабр 13, 2022 11:41 Asia/Tashkent
  • Эрон мудофаа вазири: Украина Россиянинг Эрон учувчисиз учоқлардан фойдаланганига оид далил келтирмади
    Эрон мудофаа вазири: Украина Россиянинг Эрон учувчисиз учоқлардан фойдаланганига оид далил келтирмади

Эрон мудофаа ва қуролли кучларни қўллаб -қувватлаш вазири Эрон ва Украина экспертларининг мулоқоти ҳақида гапириб Украина томони техник йиғилишда Россиянинг Эрон учувчисиз учоқлардан фойдаланганига оид ҳеч қандай далил келтирмаганини айтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон мудофаа вазири  генерал Амир Муҳаммадризо Оштиёний  Эрон Ислом Республикаси ва Украина экспертларининг учрашувини алоҳида таъкидлаб Украина томони техник йиғилишда Россия ушбу давлат  билан урушда Эрон ҳарбий дронларидан фойдаланганига оид ҳеч қанай далил келтирмади ва уни кейинги учрашувларга қолдирди.

Эрон мудфоаа вазири Муҳаммадризо Оштиёний ўз сўзларида албатта бу масала муҳим эмас ва уни кузатиб бўлмйди чунки кўплаб музокаралар асоссиз баёнотлар ва миш-мишларга асосланган деб қўшимча қилди.

Эрон Қуролли кучлари мудофаа ва қўллаб-қувватлаш вазири Эрон ислом республикаси ва Россия ўртасида ҳарбий ҳамкорлик узоқ вақтдан бери мавжуд бўлганини бироқ Украина  урушида Эрон учувчисиз учоқларидан фойдайланиши бўйича ҳамкорлик шаклланмаганини билдирди.

Сўнгги ҳафталарда Россияга қарши жанг қилиши учун Украинага миллиардлаб долларлик  қурол юборган АҚШ ва Европа расмийлари, Эрон Украинага қарши урушда фойдаланиш учун Россияга учувчисиз учоқлар юборганини иддао қилди.

Украинадаги урушда Эрон ҳарбий дронларидан фойдаланилгани ҳақидаги даъводан сўнг, Эрон ушбу иддаоларини текшириш учун Украина расмийлари билан қўшма экспертлар йиғилишини талаб қилди.

Ёрлиқ